$
11915.64 UZS
28.92
146.19 UZS
-0.18
13749.46 UZS
32.19
31° Кечаси 18°

Қўнғирот, Асака, Ғаллаорол, Денов туманлари ва Марғилон шаҳри ишсизлик ва камбағалликдан холи ҳудудга айлантирилади

09:09 / 05.04.2025

“Республика ҳудудларини жадал комплекс ривожлантириш учун танлаб олинган туман (шаҳар)ларда амалий чора-тадбирларни амалга ошириш тўғрисида” ги президент қарори қабул қилинди.

Қарорга кўра, республика ҳудудларини жадал комплекс ривожлантиришнинг асосий мақсадлари этиб 16 та туман (шаҳар)да қуйидагилар белгиланди, жумладан:

– саноат ишлаб чиқариши ҳажми ўртача 7–8 фоизга, бозор хизматлари ҳажми 15–17 фоизга,  қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариши ҳажми 4–5 фоизга барқарор ўсишини таъминлаш;

– ишсизлик даражасини 4–5 фоизга, камбағаллик даражасини 5–6 фоизга пасайтириш, бунда Қўнғирот, Асака, Ғаллаорол, Денов туманлари ҳамда Марғилон шаҳрини ишсизлик ва камбағалликдан холи ҳудудга айлантириш;

Қарорга асосан, қуйидаги лойиҳалар ишлаб чиқилади, жумладан:

– 2025 йил 1 июлгача Туман (шаҳар)ларни жадал комплекс ривожлантириш дастурлари (дастур) доирасидаги туман (шаҳар)лар марказларининг ишлаб чиқилганига 10 йилдан ортиқ муддат бўлган бош режаларини 3 та тоифадаги (реновация, реконструкция ва консервация) зоналарга ажратиб, соддалаштирилган тартибда ҳамда аҳоли ва тадбиркорлар таклифларини инобатга олган ҳолда янгиланган бош режа лойиҳалари;

– Асака, Ғиждувон, Ғаллаорол, Хатирчи, Чортоқ, Сирдарё, Денов, Қува, Шовот туманлари ва Янгийўл шаҳри марказлари ва уларга туташ ҳудудларда аҳоли ва сайёҳларнинг яшаши, дам олиши ва сайр қилиши ҳамда хизматлар ва бошқа йўналишларда тадбиркорлик фаолияти учун қулай шароитлар яратишга қаратилган мастер режа лойиҳалари;

Хатирчи, Қува ва Чортоқ туманларида туризм йўналишидаги мастер режа лойиҳалари;

1 ҳафта муддатда Дастур доирасидаги туман (шаҳар) ҳокимликларида ҳуқуқий эксперимент тариқасида 2026 йил 1 январгача “Аҳоли ва тадбиркорлар манфаатларига хизмат қилиш” янгича ёндашуви асосида Лойиҳа офиси фаолияти йўлга қўйилади.

 



														
														Тошкент аэропорти ташқарисида авиаҳалокат бўйича кенг кўламли ўқув машғулоти ўтказилди

Тошкент аэропорти ташқарисида авиаҳалокат бўйича кенг кўламли ўқув машғулоти ўтказилди

7 август куни Тошкент халқаро аэропорти ташаббуси билан Тошкент вилоятининг Ўрта Чирчиқ туманида парвозлар хавфсизлигини таъ…
16:58 / 08.08.2026

														
														Отанинг исмини болага фамилия қилиб бериш мумкин бўлади

Отанинг исмини болага фамилия қилиб бериш мумкин бўлади

Ўзбекистонда ота-оналарга фарзандига отасининг исмини фамилия сифатида бериш имконияти яратилади. Тегишли қонун 8 август кун…
15:31 / 08.08.2026

														
														Таниқли актёр Абдуманнон Убайдуллаев вафот этди

Таниқли актёр Абдуманнон Убайдуллаев вафот этди

7 август куни Ўзбекистонда хизмат кўрсатган ёшлар мураббийси, санъатшунослик фанлари номзоди, профессор, таниқли киноактёр, …
09:26 / 08.08.2026

														
														АҚШ Сенати Россия ва Эронга қарши санкцияларни маъқуллади

АҚШ Сенати Россия ва Эронга қарши санкцияларни маъқуллади

АҚШ Сенати Россия ва Эронга қарши кенг қамровли санкцияларни назарда тутувчи “Линдсей O. Graham Sanctioning Russia and Iran …
09:20 / 08.08.2026

														
														Абдуқодир Ҳусановнинг бобоси вафот этди

Абдуқодир Ҳусановнинг бобоси вафот этди

Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусановнинг бобоси, “Бунёдкор” U19 жамоаси бош мураббийи Ҳикмат Ҳошимовн…
15:58 / 07.08.2026

														
														Қулай шаҳар муҳити — аниқ ечимлар орқали

Қулай шаҳар муҳити — аниқ ечимлар орқали

Тошкент шаҳар ҳокими Шавкат Умурзаков Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг жамоат хавфсизлиги
09:11 / 07.08.2026

														
														Бибисора Асаубаева Самарқанддаги Бутунжаҳон шахмат олимпиадасида иштирок этади

Бибисора Асаубаева Самарқанддаги Бутунжаҳон шахмат олимпиадасида иштирок этади

Қозоғистоннинг етакчи шахматчиларидан бири Бибисора Асаубаева 46-Бутунжаҳон шахмат олимпиадасида мамлакат аёллар терма жамоа…
15:16 / 06.08.2026

														
														Ўзбекистонда чорвачиликни ривожлантиришга 463 миллион доллар ажратилади

Ўзбекистонда чорвачиликни ривожлантиришга 463 миллион доллар ажратилади

Ўзбекистонда чорвачилик тармоғини ривожлантириш мақсадида 2026–2028 йилларда 463 миллион доллар миқдорида маблағ йўналтирили…
09:19 / 06.08.2026

														
														6 АВГУСТГА ОБ-ҲАВО ПРОГНОЗИ

6 АВГУСТГА ОБ-ҲАВО ПРОГНОЗИ

5 август соат 20 дан 6 август соат 20 гача
17:09 / 05.08.2026

Бу ҳам қизиқ

Мемориал мажмуа ҳудудини ривожлантириш ва очиқ жамоат паркига айлантириш бўйича ишлар бошланди

Мемориал мажмуа ҳудудини ривожлантириш ва очиқ жамоат паркига айлантириш бўйича ишлар бошланди

Июль ойида Президент Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева пойтахтдаги истироҳат боғларини кўздан кечирганди.
09:09 / 06.08.2026
Қозоғистонда илк бор йўловчили учувчисиз ҳаво таксиси парвоз қилди

Қозоғистонда илк бор йўловчили учувчисиз ҳаво таксиси парвоз қилди

Қозоғистонда илк бор бортида йўловчи бўлган учувчисиз ҳаво таксиси синов парвозини амалга оширди. Бу ҳақда Қозоғистон Трансп…
10:37 / 08.08.2026
Россияда қийин вазиятга тушган 597 нафар ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

Россияда қийин вазиятга тушган 597 нафар ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

Миграция агентлиги маълумотига кўра, Россияда қийин вазиятга тушиб қолган 597 нафар Ўзбекистон фуқароси ватанга қайтарилди. …
09:26 / 07.08.2026
Канада Бош вазири Марк Карни Доналд Трампга кинояли муносабат билдирди

Канада Бош вазири Марк Карни Доналд Трампга кинояли муносабат билдирди

Канада Бош вазири Марк Карни уй-жой сиёсатига бағишланган матбуот анжуманида телесуфлёр ишламай қолганидан сўнг АҚШ Президен…
10:34 / 06.08.2026
ХДП ҳокимларни аҳолини камситувчи амалиётлардан воз кечишга чақирди

ХДП ҳокимларни аҳолини камситувчи амалиётлардан воз кечишга чақирди

Халқ демократик партияси (ХДП) Тошкент вилояти Чиноз тумани ҳокимининг ободонлаштирилмаган ҳудудларга “Шармандали маҳалла”, …
14:38 / 07.08.2026
Наманганда 577 миллион сўмлик ҳужжатсиз дориларни сақлаган шахс ушланди

Наманганда 577 миллион сўмлик ҳужжатсиз дориларни сақлаган шахс ушланди

Наманган вилоятида умумий қиймати 577,4 миллион сўм бўлган, сифатини тасдиқловчи ҳужжатларга эга бўлмаган 13 мингдан ортиқ қ…
14:40 / 08.08.2026
Беҳруз Каримов Швейсариянинг “Лугано” клубига ўтди

Беҳруз Каримов Швейсариянинг “Лугано” клубига ўтди

Ўзбекистон миллий терма жамоаси ва “Сурхон” клуби ҳимоячиси Беҳруз Каримов фаолиятини Швейсариянинг “Лугано” клубида давом э…
14:36 / 08.08.2026
Тошкентда квартиралар қимматлашди, ҳовлилар нархи пасайди

Тошкентда квартиралар қимматлашди, ҳовлилар нархи пасайди

Ўзбекистонда 2026-йилнинг иккинчи чорагидан бошлаб уй-жой нархлари индексини ҳисоблашнинг янги методологияси жорий этилди.
16:34 / 06.08.2026
Отанинг исмини болага фамилия қилиб бериш мумкин бўлади

Отанинг исмини болага фамилия қилиб бериш мумкин бўлади

Ўзбекистонда ота-оналарга фарзандига отасининг исмини фамилия сифатида бериш имконияти яратилади. Тегишли қонун 8 август кун…
15:31 / 08.08.2026
Сенат Президент Администрациясининг ҳуқуқий мақомини белгиловчи қонунни маъқуллади

Сенат Президент Администрациясининг ҳуқуқий мақомини белгиловчи қонунни маъқуллади

7 август куни Олий Мажлис Сенатининг 18-ялпи мажлисида “Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси тўғрисида”ги Конс…
10:33 / 08.08.2026

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!