Рамазон ҳайити муносабати билан 20 март куни Тошкент шаҳри жамоат транспорти (автобус ва метрополитен) ўз иш фаолиятини соат 4:00 дан бошлайди. Бу ҳақда Транспорт вазирлиги хабар бермоқда.
“Ушбу қарор жамоат транспорти орқали ҳайит намозида иштирок этишни режалаштираётган фуқаролар учун қулайлик яратиш, йўлларда тирбандликларни олдини олиш ҳамда байрамда сифатли, хавфсиз жамоат транспорти хизматини кўрсатиш мақсадида қабул қилинди”, — дейилади хабарда.
Ўз навбатида, “Тошкент метрополитени” ДУК ҳам шу мазмундаги хабарни тарқатди. Шунингдек, байрам кунларида поездлар ҳаракати қуйидаги тартибда ташкил этилишини билдирди:
20−21 март кунлари ҳаракат шанба куни учун белгиланган жадвал асосида;
22−23 март кунлари эса якшанба куни учун тасдиқланган жадвал асосида ҳаракатланади.
Маълумот учун, Рамазон ҳайити ва Наврўз байрамида ҳафтасига 5 кун ишлайдиганлар 4 кун, яъни 20−23 март саналарида, ҳафтасига 6 кун ишлайдиганлар 3 кун, яъни 20−22 март саналарида дам олади.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!