“Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғаннинг Сурия президенти Башар Асад билан ўн йилдан ортиқ вақт ичида биринчи учрашуви август ойи давомида чегара назорат пунктида бўлиб ўтиши мумкин”, – дея хабар беради “Türkiye gazetasi”.
“Анқарадаги манбалар учрашув исталган вақтда бўлиши мумкинлигини хабар қилишган. Эрдўғаннинг Асад билан учрашиши учун биринчи вариант Ироқ эди, аммо энди Анқара Туркиянинг Сурия билан чегарасидаги Касаб назорат пунктида учрашув ўтказишни афзал кўрмоқда. Жараён жуда тез ривожланмоқда, икки раҳбарнинг биргаликдаги фотосурати август ойи давомида пайдо бўлиши мумкин”, – дея қўшимча қилган газета.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!