Австралиялик йигит комадан уйғониб, Хитой тилида гапира бошлади
Мелбурнлик 22-ёшли Бен Макмахон даҳшатли бахтсиз ҳодисага дуч келган ва комага тушиб қолган, комадан чиққанидан кейин тўсатдан Хитой тилида гапира бошлаганида, шифокорлар ва оила аъзоларини ҳайратда қолдирган.
Йигит илгари мактабда чет тилини ўрганган, аммо курсни тугатмаган. Ҳамширанинг сўзларига кўра, у уйғонган ва Хитой тилида унга мурожаат қилиб, ота-онасига: “мен онамни яхши кўраман, дадамни яхши кўраман, тузалиб кетаман” деган таъсирли хабарни ёзиш учун қоғоз ва қалам сўраган. “Бизга Бен комадан чиққанини, лекин Хитой тилида гаплашаётганини айтишди. Биз жуда хавотирда эдик”, – деб эслайди йигитнинг отаси Марк.
Беннинг ўзи чет тилида гапираётганини тушунмаганини тан олди, чунки бу ўз-ўзидан содир бўлган. Она инглиз тилини эслаш учун унга бир неча кун керак бўлди. Ажойиб воқеа Макмахон учун янги имкониятларни очиб берди: йигит Хитой тилида экскурсиялар ўтказишни ва муаллифлик телевизион дастурини олиб боришни бошлади. Ҳозир у Шанхайда яшайди ва тижоратни ўрганмоқда.
Бен 2014 йилда автоҳалокатга учраган. Унинг машинасига юк машинаси келиб урилган. Унга ўнга яқин суяк синиши ва мия чайқалиши ташхиси қўйилган. Квинсленд институтидан невролог олим Панкай Саҳ бу миянинг нутқ учун масъул бўлган қисмига зарар етказиш натижасида содир бўлган деб тахмин қилмоқда.
Шунга ўхшаш ҳолатлар илгари ҳам бўлган: 2010 йилда хорватиялик қиз тўсатдан немис тилида гапира бошлаган бундан ташқари 2013 йилда АҚШ фахрийси комадан швед тилини билган ҳолда уйғонган.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!