Ўзбекистонда бозорлар ва савдо комплекслари ҳудудидаги автотураргоҳларда ягона ҚР-код орқали тўлов қилиш тизими жорий этилади. Бу Ҳукуматнинг 2 июлдаги қарорида белгиланди. Қарорга кўра, “Э-бозор” ягона рақамли платформаси жорий йилнинг 1-октабрига қадар синов тариқасида, 2027 йил 1 мартгача эса тўлиқ ишга туширилади.
Платформа орқали: бозор ва савдо комплексларининг паспорти, манзили ҳамда бўш савдо ўринлари очиқ эълон қилиб борилади; фуқаролар бозорлар фаолияти ҳақида маълумот олиши, маъмуриятга электрон мурожаат юбориши ва жавоб олиши мумкин бўлади.
Шунингдек, бозорлар ҳудудидаги ва уларга туташ автотураргоҳларда тўловларни ягона ҚР-код орқали амалга ошириш имконияти яратилади. Бундан ташқари, 2026 йил 1 августдан бошлаб жарима майдончаларидан транспорт воситаларини олиб чиқишга рухсатнома фақат “Жарима майдончаси” ахборот тизимида ҚР-код билан тасдиқланиб, электрон шаклда юборилади.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!