Жорий йилнинг апрель ойи ҳолатига кўра, дунёдаги миллиардерлар сони ўтган 12 ой давомида 13 фоизга ошиб, рекорд даража — 3302 нафарга етди. Бу ҳақда УБС банкининг йиллик ҳисоботида маълум қилинди. Ҳисоботга кўра, бир йил ичида дунё бўйича 383 нафар янги миллиардер пайдо бўлган. Шу билан бирга, уларнинг умумий бойлиги 25 фоизга ошган. Мамлакатлар кесимида энг катта ўсиш Жанубий Кореяда қайд этилди. Бу ерда миллиардерлар сони 31 нафардан 52 нафарга етган, уларнинг умумий бойлиги эса 139 фоизга ошган.
Чилида миллиардерлар сони ўзгармаган бўлса-да, бойликлари 80 фоизга кўпайган. Чехияда эса икки нафар янги миллиардер пайдо бўлиб, умумий бойлик 60 фоизга ўсган. Энг кўп миллиардерлар АҚШда яшайди — уларнинг сони 1000 нафардан ошган. Кейинги ўринларда Хитой (562 нафар), Ҳиндистон (211 нафар), Германия (193 нафар) ва Россия (122 нафар) жойлашган. Ҳисоботда қайд этилишича, 3302 нафар миллиардернинг аксариятининг бойлиги 50 миллиард доллардан кам. 18 нафарнинг бойлиги 50–100 миллиард доллар оралиғида бўлса, 19 нафарнинг активлари 100 миллиард доллардан ошиб кетган.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!