Франсия Президенти Эммануэл Макрон 6 июль куни Сурияга ташриф буюрди. Бу ҳақда Реутерс хабар берди. Қайд этилишича, бу 2024 йилда Президент Аҳмад аш-Шараа бошчилигидаги исёнчилар Башар Асад ҳокимиятини ағдарганидан сўнг Европа Иттифоқи давлат раҳбарининг Дамашққа амалга оширган илк ташрифи ҳисобланади.
Макрон ташриф давомида Франсиянинг Сурия халқига бўлган қўллаб-қувватловини тасдиқлаб, суверен, кўп миллатли ва қўшнилари билан тинч-тотув яшайдиган Сурияни қўллаб-қувватлашини билдирди. Дамашқ аэропортида Франсия раҳбарини Сурия ташқи ишлар вазири Асад аш-Шайбони кутиб олди. Ташрифнинг асосий мавзуларидан бири мамлакатни қайта тиклаш масаласи бўлиб, Макронга ТоталЕнергиэс ва CМА CГМ компаниялари раҳбарлари ҳамроҳлик қилмоқда.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!