АҚШ президенти Доналд Трамп 6-июль куни Оқ уйда журналистлар билан суҳбатда Эрон билан музокаралар борасида кескин баёнот берди. “Биз ё келишувга эришамиз, ёки ишни охирига етказамиз. Буни охирига етказиш қийин бўлмайди. Мен келишувни афзал кўраман, чунки 91 миллион аҳолига зарар етказишни истамайман”, — деди Трамп. У, шунингдек, АҚШ Эрон инфратузилмасига қисқа вақт ичида жиддий зарба бера олишини таъкидлаб, Теҳронга нисбатан ҳарбий ҳаракатлар эҳтимоли ҳақидаги огоҳлантиришларини яна бир бор такрорлади.
Бунга жавобан Эрон Миллий хавфсизлик олий кенгаши котиби Муҳаммад Боқир Золқадр Трампнинг баёнотларини “хаёлий” деб атади. “Эронликлар таҳдид тилини тушунмайди. Шу сабабли Эрон халқи билан ҳурмат билан гаплашинг, акс ҳолда биз бошқа тилда жавоб берамиз”, — деди у. Золқадрнинг таъкидлашича, сўнгги можаролардан кейин Эрон заифлашмаган, аксинча, мамлакат ичида бирлик ва қатъият янада кучайган. Маълумот учун, АҚШ ва Эрон ўртасидаги билвосита музокараларнинг навбатдаги босқичи ўтган ҳафта якунланган бўлса-да, томонлар ҳозирча барқарор келишувга эриша олгани йўқ.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!