“Хавфсиз ва соғлом юрт” кенг қамровли тезкор-профилактик тадбирларининг иккинчи босқичи доирасида ДХХ томонидан ноқонуний қурол муомаласининг олдини олишга қаратилган тадбирлар ўтказилди. Яккасарой туманида яшовчи 1981-йилда туғилган фуқаро марҳум отасидан қолган 1 дона винтовка, 19 дона ов қуроли, 13 дона ствол ва колодка, 117 дона ўқ-дори ҳамда бошқа эҳтиёт қисмларни ихтиёрий равишда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга топширди.
ДХХ ва ИИВ ҳамкорлигида ўтказилган яна бир тадбирда эса Миробод туманида яшовчи 1960-йилда туғилган аёл марҳум турмуш ўртоғига тегишли 2 дона ов қуроли ва 181 дона ўқ-дорини ихтиёрий равишда топширди.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!