АҚШ президенти Жо Байден Украинага Россия ҳудудига зарба бериш учун узоқ масофали ATACMS ракеталаридан фойдаланишга рухсат берди. Бу ҳақда The New York Post хабар бермоқда.
АҚШ ҳукумати манбаларига кўра, бу зарбалар биринчи ўринда Курск вилоятидаги Россия ва Шимолий Корея ҳарбий хизматчиларига қаратилган бўлади. Байденнинг ушбу қарори АҚШ сиёсатидаги туб ўзгариш ҳисобланади.
“Украинага ATACMS ракеталаридан фойдаланишга рухсат бериш Россиянинг Шимолий Корея қўшинларини жангга юбориш ҳақидаги қарорига жавоб бўлди”, дейилади хабарда.
Байденга яқин инсонларнинг Россияга зарба бериш учун АТАCМСъдан фойдаланиш бўйича фикрлари турлича. Улар ҳозирча гап фақат Курск вилоятидаги нишонларга зарба бериш ҳақида кетаётганини айтган. Кейинчалик Байден бу қуролни бошқа жойларда ҳам ишлатишга рухсат бериши мумкин.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!