“АҚШ президенти Жо Байден Украинага ёрдам бериш ва Америка армиясининг қурол-яроғ захирасини тўлдириш учун қўшимча 24 миллиард доллар ажратиш тўғрисида Конгрессга яширин сўров юборди”, – дея хабар бермоқда Politico.
Байден маъмурияти АҚШ қурол захираларини тўлдириш учун 16 миллиард ва яна 8 миллиард долларни эса Украинага Security Assistance Initiative дастури орқали маъқулламоқчи. Politico таъкидлашича, ҳужжат кейинги ойда қабул қилиниши мумкин бўлган ҳукумат маблағларининг янги қисмига қўшимча сифатида тузилган.
АҚШ давлат котиби Энтони Блинкен Байден маъмурияти Киевга ҳарбий ёрдамни кучайтиришда давом этишини айтган. Унинг сўзларига кўра, Оқ уй Украинага Конгресс томонидан тасдиқланган маблағларнинг “ҳар бир долларини” 20 январга қадар (Трамп ўз лавозимида иш бошлашига қадар) етказиб беришни режалаштирмоқда.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!