Ўзбекистоннинг сув ресурсларини бошқариш соҳасида амалга ошираётган ислоҳотлари ва халқаро ташаббуслари яна бир бор эътироф этилди. Бу БМТ, Финляндия ва Нидерландия вакиллари билан ўтказилган учрашувларда қайд этилди. БМТ Тараққиёт дастури раҳбарияти Ўзбекистоннинг сув хўжалигида қисқа вақт ичида эришган натижалари ва замонавий технологияларни жорий этиш борасидаги ишларини юқори баҳолади. Томонлар мазкур соҳадаги ҳамкорликни янада кенгайтиришга тайёр эканини билдирди.
Шунингдек, БМТ вакиллари Ўзбекистон ташаббуси билан Самарқанд шаҳрида ўтказилиши режалаштирилаётган сув тежаш бўйича Бутунжаҳон форумини қўллаб-қувватлади. Мазкур форумни глобал мулоқот майдонига айлантириш бўйича ташаббусга ижобий муносабат билдирилди. Финляндиянинг сув масалалари бўйича махсус элчиси Антти Раутаваара Ўзбекистонда сув хавфсизлиги давлат сиёсатида муҳим йўналишга айланганини таъкидлади. Учрашувда трансчегаравий сув ресурсларини бошқариш, тажриба алмашиш ва қўшма лойиҳаларни амалга ошириш масалалари муҳокама қилинди.
Нидерландия вакиллари билан мулоқотда эса иқлим ўзгариши шароитида сув ресурсларидан самарали фойдаланиш, халқаро ҳамкорлик ва Европа тажрибасини қўллаш имкониятлари кўриб чиқилди. Учрашувлар Ўзбекистоннинг сув дипломатияси ва барқарор ривожланиш соҳаларида халқаро ҳамкорликни кенгайтириш борасидаги ўрни тобора мустаҳкамланаётганини кўрсатди.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!