Бугун Наманган шаҳридаги “Маърифат маскани”да республиканинг турли ҳудудларидан ташриф буюрган медиа соҳаси вакиллари ва экспертлар иштирокида “Медиа ҳафталик”ка старт берилди.
Ҳафталикнинг расмий очилишидан сўнг иштирокчилар йўналишлар бўйича 3 та гуруҳга ажратилган ҳолда ўқув машғулотлари бошланди.
Машғулотлар тажрибали мутахассислар ва медиа экспертлари томонидан олиб борилмоқда. Унда сунъий интеллект ва медиа, фактчекинг, медиахавфсизлик, контент стратегияси, мобилография ва визуал storytelling, аудитория билан ишлаш, SMM ҳамда замонавий медиа трендларига алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Шунингдек, очиқ мулоқот шаклидаги суҳбатлар давомида ўзаро тажриба ва фикр алмашилмоқда.
Мазкур ҳафталик Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги ОАВ учун Контент тайёрлаш маркази, Наманган вилояти ҳокимлиги ҳамда Ёшлар ишлари агентлиги ҳамкорлигида ташкил этилган бўлиб, 22 майга қадар давом этади.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!