Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати хабарига кўра, Ангор туманида хизмат олиб бораётган ЙПХ ходимлари томонидан шубҳали ҳаракатлангани учун Тиббиёт бирлашмасига тегишли “Дамас” русумли махсус тез тиббий ёрдам автомобили текшириш учун тўхтатилган. Текширув давомида ҳайдовчи маст ҳолда экани маълум бўлган. Ҳолат юзасидан тегишли тартибда маъмурий баённома расмийлаштирилиб, автомобиль вақтинча сақлаш учун жарима майдонига қўйилган. Шунингдек, Соғлиқни сақлаш бошқармасининг масъул ходимларига хабар берилиб, тегишли чора-тадбирлар кўрилган.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!