Ўзбекистонда қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг айрим турлари учун қўшилган қиймат солиғи (ҚҚС) бўйича имтиёзлар кенгайтирилди.
Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳамда Солиқ қўмитаси тасдиқлаган янги рўйхатга кўра, ҚҚСнинг нол ставкасини қўллаш мумкин бўлган аграр маҳсулотлар сони 518 тага етди. Қарор асосида рўйхатга яна 14 та янги маҳсулот киритилди.
Эндиликда ишлаб чиқарувчилар томонидан сотиладиган тирик балиқ, қорамол ва майда чорва моллари — сигир, буқа, қўй, эчки, шунингдек, от, чўчқа, туя, эшак, асалари қоплари, ипак қуртлари ҳамда ферула кўчатлари ва қатронлари учун ҚҚС нол ставкада ҳисобланади.
Шунингдек, мева-сабзавотлар, дуккаклилар, зираворлар, гўшт, тухум, балиқ ва денгиз маҳсулотлари, сут маҳсулотлари ҳамда кўчатлар учун ҳам ушбу имтиёз сақлаб қолинган.
Мутахассислар фикрича, бу қарор озиқ-овқат нархларини барқарорлаштириш, ишлаб чиқарувчилар харажатини камайтириш ва чорвачилик ҳамда балиқчилик соҳаларини қўллаб-қувватлашга хизмат қилиши мумкин.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!