“Мамлакатимиз тарихида илк бор акцияларимиз халқаро оммавий савдога чиқарилди: Ўзбекистон Миллий инвестиция жамғармаси “Franklin Templeton” билан ҳамкорликда бир вақтнинг ўзида Лондон ва Тошкент фонд биржаларида IPO жараёнини бошлади. Тизимли ва изчил ислоҳотлар натижасида иқтисодиётимиз 3 баробар ўсди, давлат институтлари самарадорлиги ортиб, инвесторлар учун кафолатлар мустаҳкамланди. Натижада Ўзбекистон глобал капитал бозори учун янада очиқ ва ишончли ҳамкорга айланди.Мамлакатимиз IPO жараёнларида “BlackRock”, “Franklin Resources”, “Redwheel” каби кўплаб йирик халқаро инвесторларнинг иштирок этиши дунё ҳамжамияти танлаган йўлимиз, салоҳиятимиз ва келажагимизга ишонч билдираётганининг ёрқин исботидир”, – дейди Президент администрацияси раҳбари.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!