$
12965.34 UZS
-14.82
161.34 UZS
-0.29
14525.07 UZS
-81.5
26° Кечаси 16°

Болалар учун қандай мевалар тавсия этилади?

22:11 / 31.05.2022

Кичик ёшдаги болаларга қандай мевалар бериш тавсия этилади? Мевалар таркибида витаминлар, минераллар ва бошқа озиқ моддалар мавжуд бўлиб, бу болалар рационининг ажралмас қисми бўлишига асосий сабаб ҳисобланади. 

Фарзандингизга мева беришни қачон бошлашингиз керак? 

Биринчи марта чақалоқ олти ойликдан бошлаб меваларни таътиб кўриши мумкин. Фақат фарзандингизнинг ҳолатини назорат қилган ҳолда ярим чой қошиқ мева пюреси билан бошлашингиз керак. Агар бола реакцияси барқарор бўлса, унда пюре миқдорини аста-секин ошириш мумкин. 

Бир компонентли мева пюрелари болалар учун мос келади ёки хоҳишингизга кўра ўзингиз янги мевалардан пюре тайёрлашингиз мумкин. Биринчи марта истеъмол қилишга яшил олма ёки сариқ нокни танлаганингиз маъқул. Цитрус ва қизил мевалардан қочиш керак.

Бола етти ойлик бўлганидан сўнг данакли меваларга мурожаат қилишингиз мумкин. Масалан, ўрик, шафтоли, олхўри. Лекин уларни ҳам майдалаб бериш тавсия этилади. Бундан ташқари болакай бананни ҳам ёқтириши мумкин, шундай экан уни ҳам синаб кўриш яхши фойда беради. 

Тўққиз ойликдан бошлаб болалар гилос ва қулупнайни бажонидил истеъмол қилади. Бу даврда фарзандингизга ананас ёки киви каби экзотик меваларни беришингиз мумкин. 

Цитрус мевалари эса фақат 11-12 ойликдан бошлаб берилиши тавсия этилади. 

Кичкинтой учун қайси мевалар энг фойдали? Қуйидаги мевалар бола учун фойдалироқ бўлади: 

1. Олма. Бу мева B ва C витаминларига бой бўлиб, таркибида минерал ва озиқ моддалар мавжуд. Олма организмдан токсик моддаларни чиқариб ташлашга ёрдам беради, ошқозон фаолиятини ва иштаҳани яхшилайди. Олма пўстлоғида кўплаб фойдали моддалар мавжуд, шунинг учун боланинг тишлари чиқиши биланоқ, мевани пўстлоғи билан бирга бериш тавсия этилади. 

2. Лимон. Нордон таъми туфайли лимонни боланинг рационига киритиш қийин, аммо унда жуда кўп миқдорда C витамини мавжуд бўлиб, шамоллашга қарши яхши восита ҳисобланади. Лимон туфайли бола мавсумий шамоллаш ва эпидемияларга қарши яхши курашади.

3. Банан. Улар бир ёшгача бўлган болаларнинг рационига қатъий киритилган. Банан темир, магний ва калийга бой. Асаб тизимининг ишини самарали қўллаб-қувватлайди ҳамда эндорфин ишлаб чиқаришга ҳисса қўшади. Агар бола ортиқча вазнга мойил бўлса, банан миқдори чекланиши керак.

4. Апелсин. Иммунитет тизимини мустаҳкамлашга ёрдам беради, витамин етишмаслигида озуқа моддаларини тўлдиради ва инфекцияларга қарши самарали курашади. Апелсин истеъмоли пайтида боланинг ҳолатини кузатиш жуда муҳим ҳисобланади, чунки болаларда цитрус меваларига аллергия кўп кузатилади. 

5. Нок. Нокда кўп миқдорда B витамини, аскорбин кислотаси, калсий, натрий ва темир мавжуд. Шунингдек, у ошқозон яхши ишлашига хизмат қилувчи моддаларни ўз ичига олади. Нокни пишириб, компот ёки ширинликларга қўшиш орқали болага бериш мумкин.  

6. Ананас. Ананас таркибида жуда кўп аскорбин кислотаси мавжуд. Агар бола ортиқча вазндан азият чекса, унда ширинликлар ўрнини ананас билан алмаштириш мумкин. Чунки у ёғларни фаол равишда парчалайди ва овқат ҳазм қилишини яхшилайди. Лекин консерваланган ананасдан воз кечганингиз маъқул, сабаби унинг такибида шакар кўп, бироқ витаминлар кам. 

7. Мандарин. Минераллар ва аминокислоталарга бой мева ҳисобланади. Улар юрак-қон томир ва асаб тизими фаолиятини яхшилайди, болакайни энергия билан таъминлайди, уни диққатли ва эътиборли бўлишига ёрдам беради.

8. Ўрик. Бу мева пектин ва фосфорнинг энг катта манбаи. Ўрик ҳужайралар янгиланишини тезлаштиришга ёрдам беради, ошқозон ости безини барқарорлаштиради ва иммунитетни оширади. Бундан ташқари ўрик таркибидаги озуқавий моддалар боланинг овқат ҳазм қилиш тизимини яхшилайди. Аммо ҳаддан зиёд кўп ўрик истеъмол қилиш диареяга сабаб бўлиши мумкин. Шунинг учун меъёр даражаси билиш муҳим.

Хулоса ўрнида шуни айтиш мумкинки, мевалар боланинг кундалик рационига киритилиши муҳим саналади, чунки улар кўплаб витаминлар ва озуқавий моддаларни ўз ичига олади. Бироқ, уларнинг барчасини боланинг ёшига қараб бериш тавсия этилади. Бундан ташқари, меваларнинг ранг-баранглиги ҳам боланинг иштаҳасига ижобий таъсир кўрсатади ва овқатга бўлган қизиқишини оширади. Шундай экан, фарзандингизни бақувват ва соғлом бўлишини истасангиз унинг кунлик рационини мевалар билан бойитинг.


Фойдали


														
														Телефонларнинг ҳаётимизга ва руҳиятимизга таъсири

Телефонларнинг ҳаётимизга ва руҳиятимизга таъсири

Мобил телефонлар аллақачон ҳаётимизнинг ажралмас қисмига айланишга улгурган. Кун давомида бу қурилма қўлимизда туради.
15:23 / 23.01.2025

														
														Зумерлар аслида ким?

Зумерлар аслида ким?

Бугунги ахборот даврида кўплаб янгидан-янги атамалар пайдо бўлмоқда ёки эски атамалар ижтимоий тармоқларнинг ривожланиши нат…
10:31 / 23.11.2024

														
														Темурий малика Гулбаданбегим ким эди?

Темурий малика Гулбаданбегим ким эди?

Темурийлар сулоласи деганда жудаям катта тарих кўз олдимизга келади. Темурийлар сулоласи тарихда иккита муҳим империя – Эрон…
16:54 / 13.11.2024

														
														Одамлар ис газидан нега заҳарланади?

Одамлар ис газидан нега заҳарланади?

ФВВ масъули қандай қилиб ис газидан заҳарланиш юзага келиши ҳамда у нега инсон ўлимига олиб келишини тушунтирди.
11:02 / 09.11.2024

														
														Табиий маҳсулотлар ёрдамида она сутини кўпайтириш мумкин

Табиий маҳсулотлар ёрдамида она сутини кўпайтириш мумкин

Янги оқ узум. Бир кунда икки ҳисса янги оқ узум истеъмол қилиш она сутини кўпайтиради.
15:18 / 02.11.2024

														
														Балиқ ейишнинг фойдаларини билиб олинг

Балиқ ейишнинг фойдаларини билиб олинг

Ҳафтасига 2 бўлак балиқ гўшти истеъмол қилганларда ўлим хавфи 3 мартадан 1 мартагача камайиши мумкин.
15:15 / 02.11.2024

														
														Овқатни яхшилаб чайнаб ейишнинг фойдаларини билиб олинг

Овқатни яхшилаб чайнаб ейишнинг фойдаларини билиб олинг

Таомни яхши чайнаган, кам чайнаганга нисбатан кам еб-ичади. Чунки таом қувватини камчиликсиз қабул қилган бўлади.
11:33 / 31.10.2024

														
														Бармоқларингизни массаж қилиб туринг, чунки…

Бармоқларингизни массаж қилиб туринг, чунки…

Бош бармоқ массаж қилинганда, мия фаолияти кучаяди ва бош оғриғи енгиллашади;Кўрсаткич бармоқ массаж қилинганда ошқозон-ичак…
11:10 / 28.10.2024

														
														Кундалик ҳаётингизда қанча миқдорда гўшт ейишингиз кераклигини билиб олинг

Кундалик ҳаётингизда қанча миқдорда гўшт ейишингиз кераклигини билиб олинг

Гўшт истеъмол қилишнинг нормаси турли омилларга, жумладан ёш, жисмоний фаоллик даражаси ва умумий соғлиғингизга боғлиқ бўлиш…
10:56 / 28.10.2024

														
														Ибн Сино нон ҳақида нималар деган эди?

Ибн Сино нон ҳақида нималар деган эди?

Нон тузли, яхши оширилган бўлиши, тандирда яхши пиширилиши, бир кечадан кейин ейилиши керак.
17:37 / 27.10.2024

Бу ҳам қизиқ

18 май куни қандай об-ҳаво кузатилади?

18 май куни қандай об-ҳаво кузатилади?

Ҳарорат кечаси 18-20 даража, кундузи 28-30 даража бўлади.
03:26 / 18.05.2025
Болалар учун мўлжалланган контентлар яратувчи юридик шахслар фойда солиғидан озод қилинади

Болалар учун мўлжалланган контентлар яратувчи юридик шахслар фойда солиғидан озод қилинади

“Болалар учун мўлжалланган миллий контентлар яратиш ва уларни оммалаштиришни қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида” ги …
22:10 / 17.05.2025
Ўзбекистонлик боксчилар умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни эгаллашди

Ўзбекистонлик боксчилар умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни эгаллашди

Иккинчи ўрин 5 та олтин, 3 та кумуш, 10 та бронза билан мезбонларга насиб этди. Италия 3 та олтин, 3 та кумуш ва 1 та бронза…
20:18 / 17.05.2025
Қишлоқ хўжалиги вазирлиги дала ишларини вақтинча тўхтатиш бўйича мурожаат билан чиқди

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги дала ишларини вақтинча тўхтатиш бўйича мурожаат билан чиқди

Қишлоқ хўжалиги ходимларидан белгиланган вақт оралиғида ишларни кечиктирмасдан эрталаб ёки кечқурунги соатларга кўчириш сўра…
10:09 / 16.05.2025
17 май куни қандай об-ҳаво кузатилади?

17 май куни қандай об-ҳаво кузатилади?

Ҳарорат кечаси 22-24 даража, кундузи 36-38 даража бўлади.
04:30 / 17.05.2025
“Ўзгидромет” янги ҳафта бошида қандай об-ҳаво кузатилишини маълум қилди

“Ўзгидромет” янги ҳафта бошида қандай об-ҳаво кузатилишини маълум қилди

“Ўзгидромет” ҳафта бошида, 19—21 май кунлари қандай об-ҳаво бўлишини маълум қилди.
18:20 / 17.05.2025
Ўзбекистонда айрим йўл белгилар ўрнатилиши қайта кўриб чиқилади

Ўзбекистонда айрим йўл белгилар ўрнатилиши қайта кўриб чиқилади

Ўзбекистонда “Тўхташ тақиқланган” ва “Тўхтаб туриш тақиқланган” йўл белгиларининг мақсадга мувофиқ ўрнатилганлиги нуқтаи наз…
20:04 / 16.05.2025
Тошкентда метан “заправка” 1,4 млрд сўмлик электрдан ноқонуний фойдалангани аниқланди

Тошкентда метан “заправка” 1,4 млрд сўмлик электрдан ноқонуний фойдалангани аниқланди

Тошкент вилоятининг Зангиота туманида 1,4 млрд сўмлик электрдан ноқонуний фойдаланган метан заправка аниқланди. Бу ҳақда Бош…
09:32 / 17.05.2025
Паррандачилик билан шуғулланувчи юридик шахслар 2030 йил 1 январгача ер солиғидан озод этилади

Паррандачилик билан шуғулланувчи юридик шахслар 2030 йил 1 январгача ер солиғидан озод этилади

Қонун билан айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.
11:51 / 17.05.2025

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!

Энг кўп ўқилганлар

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!