Давлат хавфсизлик хизмати ва Божхона қўмитаси ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбир давомида Янгиҳаёт туманида яшовчи 1963-йилда туғилган фуқаро ҳамда унинг икки нафар фарзандига тегишли Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятидаги учта хонадон кўздан кечирилди.
Текширувлар натижасида “Бусерелин”, “Волини”, “Бикана”, “Тирзетта” ва бошқа номдаги жами 29 турдаги 1330 қути контрафакт дори воситалари аниқланиб, протсессуал тартибда расмийлаштирилди. Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, мусодара қилинган маҳсулотларнинг умумий қиймати қарийб 600 миллион сўмни ташкил этади.
Аниқланишича, мазкур дори воситалари Россия Федератсиясидан йўловчилар орқали темир йўл ва ҳаво транспортида кичик партияларда олиб кирилиб, Тошкент шаҳрида сотилган.
Ҳозирда ҳолат юзасидан экспертиза тайинланиб, суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!