$
11987.16 UZS
13.68
₽
146.29 UZS
-0.3
€
13393.25 UZS
-43.39
31° Кечаси 18°

Бухорода давлат пулини ўзлаштирган ХТБ бош ҳисобчиси ва унинг ёрдамчиси жазоланди

09:50 / 06.11.2022

Бухоро вилояти Пешкў туман Халқ таълими бўлими бош ҳисобчиси ва унинг ўринбосари жиноий тил бириктириб, йирик миқдордаги мактаб бюджет маблағларини талон-торож қилшгани фош этилди.

Таъкидланишича, Пешкў туман Халқ таълими бўлими бош ҳисобчиси У.Э. ва унинг ўринбосари Р.Э. лавозим ваколатидан фойдаланган ҳолда 2021 йилнинг апрель ойидан 2022 йилнинг январь ойига қадар жами 147 та ҳолатда 217 308 300 сўмлик бюджет маблағларини растрата қилиш йўли билан талон-торож қилишган. Ҳолатга кўра, Халқ таълимига тегишли бўлган ушбу пул маблағлари ноқонуний тартибда сарфланган. Бу пуллар Халқ таълими бўлими ходимлари, тумандаги турли мактабларда ишловчи ишчи-ходимлар, шунингдек, ҳар икки мансабдорнинг қариндош-уруғларининг кредит ҳамда контракт тўловларини сўндириш учун кўчириб берилган.

Жиноят ишлари бўйича Пешкў тумани суди раиси Фаррух Икромовнинг сўзларига кўра, ҳар икки ҳолатда ҳам тўловларни сўндириш учун йўналтирилган бу маблағлар кейинчалик ходимларнинг иш ҳақларидан ушланмай қолган. Маблағлар Р.Э. ҳамда Э.Р.нинг таълим тизимида мутлақо тегишли бўлмаган ўз яқин қариндошларининг кредит қарздорликларини сўндириш учун ноқонуний равишда ўтказиб юборилган.

Мансаб мавқейини суиистеъмол қилиб, ўзгаларнинг кўп миқдордаги мулкини такроран ўзлаштириш ва растрата қилиш йўли билан талон-торож қилганликда ифодаланган жиноий ҳаракатларни содир этган ҳар икки лавозим эгаси ўз айбига тўла иқрор бўлган. Қилмишидан пушаймондалигини билдирган айбдорлар томонидан давлад бюджетига етказилган зарар тўлиқ қоплаб берилган.

“Бирининг 6 нафар, иккинчисининг 4 нафар фарзанди бўла туриб, ўзгаларнинг ҳақини талон-тарож қилишдан иккиланмаган шахсларга нисбатан суд ҳукмига кўра, Жиноят кодексининг Ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-тарож қилишга қаратилган 167-моддаси, 2-қисми қўлланилди. Ушбу модда билан уларга уч йил ахлоқ тузатиш ишлари жазоси тайинланди”, – деган суд раиси.

 


Бу ҳам қизиқ

Польшада шаҳар марказида отишма содир бўлди

Польшада шаҳар марказида отишма содир бўлди

7 ноябрь куни Польшадаги Краков шаҳрининг Бош бозор майдонида отишма содир бўлди.
10:38 / 08.11.2026
Ўзбекистон терма жамоасининг ноябрь ойидаги йиғин учун таркиби эълон қилинди

Ўзбекистон терма жамоасининг ноябрь ойидаги йиғин учун таркиби эълон қилинди

Ўзбекистон миллий терма жамоасининг жорий йил ноябрь ойида ФИФА кунлари доирасида ўтказиладиган йиғин учун таркиби маълум бў…
11:27 / 09.11.2026
Ўзбекистон электротехника корхоналари халқаро молия институтларидан 80 миллион доллар жалб қилди

Ўзбекистон электротехника корхоналари халқаро молия институтларидан 80 миллион доллар жалб қилди

Ўзбекистоннинг бешта электротехника корхонаси ўз инвестиция лойиҳаларини молиялаштириш учун Европа тикланиш ва тараққиёт бан…
13:38 / 09.11.2026
Қирғизистонда дунёдаги энг узун шиша кўприк қурилади

Қирғизистонда дунёдаги энг узун шиша кўприк қурилади

Қирғизистоннинг «Ала-Арча» миллий боғида узунлиги 732 метр бўлган осма шиша кўприк қуриш режалаштирилмоқда. Бу ҳақда миллий …
10:32 / 08.11.2026
Тошкентда 500 кВли “Ҳалқа” подстанцияси ишга туширилди

Тошкентда 500 кВли “Ҳалқа” подстанцияси ишга туширилди

7 ноябрь куни Тошкент шаҳрида 500 кВ кучланишли янги «Ҳалқа» подстанциясига кучланиш берилди. Бу ҳақда энергетика соҳасига о…
14:06 / 08.11.2026
Самарқандда ШҲТ Plus илк экспертлар мулоқоти бошланди

Самарқандда ШҲТ Plus илк экспертлар мулоқоти бошланди

Самарқанд шаҳрида Хавфсизлик масалалари бўйича ШҲТ Plus биринчи экспертлар мулоқоти ўз ишини бошлади.
12:36 / 06.11.2026
Ўзбекистонда газ ва кўмир тақсимоти устидан назорат кучайтирилади

Ўзбекистонда газ ва кўмир тақсимоти устидан назорат кучайтирилади

Ўзбекистонда куз-қиш мавсумида аҳолига ажратилган газ ва кўмир маҳсулотларини ўз вақтида ҳамда тўлиқ етказиб бериш устидан н…
14:32 / 06.11.2026
Ўзбекистонда банкоматлар ишлаб чиқариш йўлга қўйилиши мумкин

Ўзбекистонда банкоматлар ишлаб чиқариш йўлга қўйилиши мумкин

Ўзбекистонда банкоматларга бўлган ички талабни қондириш мақсадида уларни маҳаллий ишлаб чиқариш имкониятлари ўрганилади. Бу …
15:57 / 09.11.2026
Ўзбекистонда маҳаллий маиший техника хариди учун 18 фоизли кредитлар ажратилиши режалаштирилмоқда

Ўзбекистонда маҳаллий маиший техника хариди учун 18 фоизли кредитлар ажратилиши режалаштирилмоқда

Ўзбекистонда маҳаллий ишлаб чиқарилган маиший техникаларни харид қилиш учун янги истеъмол кредитлари механизми йўлга қўйилиш…
13:45 / 09.11.2026
Туркиядаги қуролли ҳужумда саккиз киши ҳалок бўлди

Туркиядаги қуролли ҳужумда саккиз киши ҳалок бўлди

ТуркиянингАфёнкараҳисар провинсиясида 5 ноябрь куни содир этилган қуролли ҳужумлар оқибатида саккиз киши ҳалок бўлди. Ҳужумл…
14:45 / 06.11.2026

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!