Бухоро вилоятида фуқароларни ишга киритиш билан боғлиқ фирибгарлик ҳолати фош этилди. Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг вилоят бошқармаси ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда бир шахс пул олаётган вақтида қўлга олинган.
Дастлабки маълумотларга кўра, фуқаро А.А. фуқаро С.И.нинг ишончига кириб, ўзини юқори лавозимларда ишловчи танишлари борлигини айтган. У гўёки Фавқулодда вазиятлар бошқармаси тизимига ишга жойлаштириб қўйиш ва имтиҳонлардан “ёрдам бериш” эвазига 3 500 АҚШ доллари талаб қилган.Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ўтказган тезкор тадбир давомида мазкур шахс сўралган пул маблағини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Ҳозирда ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг фирибгарлик (168-модда) ҳамда пора бериш билан боғлиқ 28-модда бандлари бўйича жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.Мутасаддилар фуқароларни турли “таниш-билиш” орқали ишга жойлаштириш, имтиҳонсиз лавозим ваъда қилиш каби ҳолатларга ишонмасликка чақирмоқда.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!