16–18 июнь кунлари пойтахтда Тошкент халқаро инвестиция форуми ўтказилиши муносабати билан шаҳарга юк автомобилларининг кириши вақтинча тақиқланди.
Шунингдек, Ислом Каримов, Абдулла Қодирий, Қорасарой ва Янги Ўзбекистон кўчаларида транспорт ҳаракатига вақтинчалик чекловлар жорий этилди. Шу сабаб айрим автобус йўналишларининг ҳаракат схемасига ҳам ўзгартириш киритилиши мумкин.
Мутасаддилар ҳайдовчилар ва йўловчиларга тирбандликларнинг олдини олиш учун сафарларини олдиндан режалаштиришни тавсия қилмоқда.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!