5 июнь куни Инвестициялар, саноат ва савдо вазири Лазиз Кудратов Буюк Британиянинг “Эндеавоур Mining” компанияси инвестициялар бўйича витсе-президенти Эдуардо Формосо Этчарте билан учрашув ўтказди.
Мулоқот давомида томонлар Ўзбекистондаги истиқболли конларни ўзлаштириш бўйича қўшма лойиҳаларни амалга ошириш истиқболларини муҳокама қилди. Шунингдек, фойдали қазилмаларни қайта ишлашда замонавий технологияларни жорий этиш ҳамда ҳамкорликни йўлга қўйишнинг навбатдаги босқичлари юзасидан фикр алмашилди.
Учрашув якунида изчил ҳамкорликни давом эттириш, лойиҳаларнинг техник ва молиявий жиҳатларини биргаликда ишлаб чиқиш ҳамда уларни амалий босқичга тезроқ олиб чиқиш бўйича келишувга эришилди.
Маълумот учун, “Эндеавоур Mining” Ғарбий Африкада йирик олтин конларини ўзлаштириш бўйича муваффақиятли лойиҳаларни амалга оширган халқаро конь-металлургия компанияси ҳисобланади.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!