$
12179.87 UZS
8.26
148.52 UZS
-1.28
14079.93 UZS
-37.92
31° Кечаси 18°

Бухорода қудасига мушт уриб, кўр қилиб қўйган шахс қамалди

16:20 / 08.02.2026

Жорий йилнинг январь ойида жиноят ишлари бўйича Қоракўл туман судида оғир жиноят иши кўриб чиқилди. Унда оилавий муносабатлар сабабли юзага келган жанжалнинг фожиали оқибати муҳокама қилинди.

Суд раиси Бобораҳим Очиловнинг Xabar.uz'га маълум қилишича, Қоракўл туманининг “Реги Ҳайдар” маҳалласида туғилган 59 ёшли иккинчи гуруҳ Д.Р. Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 104-моддаси (қасддан оғир тан жароҳати етказиш) билан айбланган.

Судда аниқланишича, Д.Р.нинг қудаси Ш.У. қизининг ҳолидан хабар олиш мақсадида унинг яшаш уйига келган. Ш.У. қудасига қизини ҳақоратлаб, мунтазам салбий муносабатда бўлиб келаётгани, бу ёшларнинг оиласига таъсир қилиши мумкинлиги ва бундай ҳаракатларга чек қўйиши кераклиги тўғрисида гапирган. Бир қарашда икки қуда ўртасида оддий суҳбат бўлиб кўринган ўзаро суҳбат кескин жанжалга айланган. Гувоҳлар кўрсатмасига кўра, жанжал аввалида оғзаки тортишув жисмоний зўравонликка айланган. Д.Р. қудаси Ш.Р.ни бир неча маротаба қўл мушти билан юзи ва кўз қисмига урган. Ҳолат жабрланувчининг қизи ҳамда бошқа оила аъзолари кўз ўнгида содир бўлган. Суд-тиббий экспертиза хулосасига кўра, жабрланувчи Ш. Усмонов ўнг кўз олмаси оғир даражада контузияга учраган, тўр парда кўчган, кўз қовоқлари ва склерасида кенг ҳажмли қон қуйилишлар аниқланган. Энг ачинарлиси, ушбу жароҳат натижасида жабрланувчининг ўнг кўзи кўриш қобилияти бутунлай йўқолган.

Экспертлар бу ҳолатни умумий меҳнат қобилиятининг 33 фоиздан ортиғини йўқотишга олиб келувчи оғир тан жароҳати, деб баҳолашди. Мутахассислар жароҳатлар йиқилиш натижасида эмас, айнан, ўтмас қаттиқ жисм, яъни мушт зарбаси билан етказилганини тасдиқлаган.

Судланувчи Раззоқов судда ўз айбига иқрор бўлмаган ва тан олмаган. У ўз кўрсатувида жабрланувчини урмаганини, жанжал вақтида фақат тортишув бўлганини таъкидлаган. Бироқ, суд бу важларни иш материаллари, жабрланувчи ва гувоҳларнинг изчил кўрсатувлари ҳамда суд-тиббий экспертиза хулосалари билан тўлиқ рад этган. Суд айблов хулосасини асосли, деб топган. Шундан сўнг Д.Р. ёши, ногиронлиги ва соғлиги ҳолатини инобатга олишларини ва қамоқ билан боғлиқ бўлмаган жазо тайинланишини сўраган.

Судья эса очиқ суд жараёнида жазо тайинлашда судланувчининг илгари судланмагани ва ногиронлиги каби енгиллаштирувчи ҳолатларни инобатга олган бўлса-да, жабрланувчининг бутун умрга кўр бўлиб қолгани жиноятнинг ўта ижтимоий хавфли эканини кўрсатишини таъкидлади.

Натижада суд Д.Р.ни айбдор деб топиб, унга 5 йил 6 ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазосини тайинлади. Айбдор жазони умумий тартибли колонияда ўтайдиган бўлди.

Суд жабрланувчи Ш.У.га етказилган моддий ва маънавий зарарларни ундириш масаласида фуқаролик судига мурожаат қилиш ҳуқуқига эгалигини тушунтирган.

“Ушбу иш яна бир бор оилавий келишмовчиликлар ва назоратсиз ғазаб қандай қилиб, инсон ҳаётини батамом ўзгартириб юбориши мумкинлигини кўрсатди. Бир кечада содир бўлган жанжал бир инсонни озодликдан, иккинчисини эса кўз нуридан маҳрум қилди”, – деди Бобораҳим Очилов.

 

 



														
														Швеция парламентида Ўзбекистоннинг диний бағрикенглик ва “Меҳр” операцияси тажрибаси юқори баҳоланди

Швеция парламентида Ўзбекистоннинг диний бағрикенглик ва “Меҳр” операцияси тажрибаси юқори баҳоланди

Жорий йилнинг 24­-25 март кунлари Швеция парламенти — Риксдагда “Ўзбекистонда диний бағрикенглик, экстремизмга қарши кураш в…
17:23 / 28.03.2026

														
														Чуст тумани солиқ инспекцияси ходимига нисбатан жиноят иши қўзғатилди

Чуст тумани солиқ инспекцияси ходимига нисбатан жиноят иши қўзғатилди

Терговга қадар текширув давомида мазкур ноқонуний ишга Чуст тумани солиқ инспекциясининг бош инспектори алоқадор эканлиги ан…
16:38 / 28.03.2026

														
														Швеция марказий масжидида Ўзбекистондаги янгиланишлар юқори баҳоланди

Швеция марказий масжидида Ўзбекистондаги янгиланишлар юқори баҳоланди

Швеция пойтахти Стокголм шаҳри марказидаги “Зайд ибн Султон ал-Наҳайён” масжид-мажмуасида Ўзбекистон делегатсияси ва Швеция …
15:44 / 28.03.2026

														
														КҲАЙда йўл таъмирлаш ишларининг иккинчи босқичи бошланди

КҲАЙда йўл таъмирлаш ишларининг иккинчи босқичи бошланди

Йўл инфратузилмасини модернизация қилиш ишларининг давоми сифатида, Кичик ҳалқа автомобиль йўлида фрезалаш, асфалтлаш ҳамда …
10:59 / 28.03.2026

														
														Ўзбекистон–Тожикистон ўртасида туристик ташрифлар ортмоқда

Ўзбекистон–Тожикистон ўртасида туристик ташрифлар ортмоқда

2026 йил январь–февраль ойларида Ўзбекистонга Тожикистондан жами 469 060 нафар фуқаро туристик мақсадларда ташриф буюрган.
16:48 / 27.03.2026

														
														Навоийда эр-хотин жанжалини нотўғри талқин қилган блогер жаримага тортилди

Навоийда эр-хотин жанжалини нотўғри талқин қилган блогер жаримага тортилди

Блогернинг мазкур хатти-ҳаракатлари устидан суд қарор қабул қилиб, унга нисбатан БҲМнинг 50 баравари миқдорида жарима тайинл…
16:38 / 27.03.2026

														
														“Медиа ҳафталик”: мамлакатимизда йилнинг энг йирик медиа лойиҳаси старт олмоқда

“Медиа ҳафталик”: мамлакатимизда йилнинг энг йирик медиа лойиҳаси старт олмоқда

Контент маркази томонидан ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда йўлга қўйилаётган мазкур лойиҳа бутун республикадан қарийб 12,…
16:26 / 27.03.2026

														
														28 март кунги об-ҳаво маълумоти

28 март кунги об-ҳаво маълумоти

Тошкент шаҳрида ҳаво ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди.
16:12 / 27.03.2026

														
														Тожикистон Президенти Бухородаги тарихий обидалар билан танишмоқда

Тожикистон Президенти Бухородаги тарихий обидалар билан танишмоқда

Мамлакатимизда давлат ташрифи билан бўлиб турган Тожикистон Республикаси Президенти Эмомали Раҳмон Ўзбекистон Республикаси П…
15:08 / 27.03.2026

														
														1 апрелдан камералар орқали ҳам жарима балли ёзилади

1 апрелдан камералар орқали ҳам жарима балли ёзилади

2026 йил 1 апрелдан бошлаб йўл ҳаракати қоидабузарликлари учун жарима баллари нафақат ЙҲХ ходимлари томонидан, балки автомат…
14:27 / 27.03.2026

Бу ҳам қизиқ

Тожикистон Президентини тантанали кутиб олиш маросими бўлди

Тожикистон Президентини тантанали кутиб олиш маросими бўлди

Кўксарой қароргоҳида мамлакатимизга давлат ташрифи билан келган Тожикистон Республикаси Президенти Эмомали Раҳмонни тантанал…
15:26 / 26.03.2026
Бир қатор кўчаларда транспортлар ҳаракати вақтинча чекланади

Бир қатор кўчаларда транспортлар ҳаракати вақтинча чекланади

Тошкент шаҳрида дуатлон бўйича Ўзбекистон чемпионати ҳамда “Интернатионал Tashkent Marathon – 2026” тадбирлари ўтказилиши му…
17:18 / 26.03.2026
2030 йилга келиб, ўзаро савдони 2 миллиард долларга етказиш имкониятлари кўриб чиқилди

2030 йилга келиб, ўзаро савдони 2 миллиард долларга етказиш имкониятлари кўриб чиқилди

26 март куни Кўксарой қароргоҳида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Тожикистон Республикаси Президенти Э…
16:51 / 26.03.2026
Доллар купюраларига Трамп имзоси туширилади

Доллар купюраларига Трамп имзоси туширилади

Янги имзо туширилган дастлабки 100 долларлик купюралар жорий йилнинг июнь ойида босиб чиқарила бошланади.
17:13 / 27.03.2026
Ўзбекистон ва Тожикистон Президентлари Бухорога борди

Ўзбекистон ва Тожикистон Президентлари Бухорога борди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон-Тожикистон саммитининг иккинчи куни тадбирларида иштирок этиш …
13:58 / 27.03.2026
Нефть-газ тармоғидаги ишлар кўриб чиқилди

Нефть-газ тармоғидаги ишлар кўриб чиқилди

Президент Шавкат Мирзиёевга нефть-газ тармоғида қазиб чиқариш ҳажмини барқарорлаштириш ва янги захираларни ўзлаштириш бўйича…
09:13 / 26.03.2026
1 апрелдан камералар орқали ҳам жарима балли ёзилади

1 апрелдан камералар орқали ҳам жарима балли ёзилади

2026 йил 1 апрелдан бошлаб йўл ҳаракати қоидабузарликлари учун жарима баллари нафақат ЙҲХ ходимлари томонидан, балки автомат…
14:27 / 27.03.2026
Ўзбекистонда ҳаво ҳарорати +32 даражагача кўтарилади

Ўзбекистонда ҳаво ҳарорати +32 даражагача кўтарилади

“Ўзгидромет” хабарига кўра, 27 март куни мамлакат ҳудудида асосан қуруқ ва илиқ об-ҳаво сақланади. Айрим жойларда шамол куча…
12:25 / 26.03.2026
Тўрт кишини қасддан уриб юборган Tracker ҳайдовчисига жиноят иши қўзғатилди

Тўрт кишини қасддан уриб юборган Tracker ҳайдовчисига жиноят иши қўзғатилди

Мазкур ҳолат юзасидан туман прокуратураси томонидан Жиноят кодексининг 25-моддаси орқали 97-моддаси (қасддан одам ўлдиришга …
10:56 / 27.03.2026
Ўзбекистонда гўшт нархи қимматлашди

Ўзбекистонда гўшт нархи қимматлашди

Ўзбекистонда гўшт нархи бир ойда 8 фоизгача қимматлашди.
10:59 / 26.03.2026

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!