АҚШ Молия вазирлиги хабарига кўра, мамлакат мустақиллигининг 250 йиллиги муносабати билан яқин орада чиқариладиган доллар купюраларига молия вазири билан бирга президент Доналд Трампнинг имзоси ҳам туширилади. Тарихда илк бор амалдаги президентнинг имзоси Америка валютасида пайдо бўлади. Шу пайтгача банкнотларда анъанавий равишда ғазначи имзоси бўлган. Янги купюраларда эса у олиб ташланади, бундай ўзгариш 165 йилда биринчи марта юз бермоқда.
Reuters хабарига кўра, янги имзо туширилган дастлабки 100 долларлик купюралар жорий йилнинг июнь ойида босиб чиқарила бошланади, кейинчалик бу ўзгариш бошқа банкноталарга ҳам татбиқ этилади.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!