$
11974.79 UZS
-54.41
159.64 UZS
-0.62
14008.11 UZS
-57.63
31° Кечаси 18°

Бухорода шакллантирилган 1 млрд 700 млн долларлик лойиҳаларда 32 минг иш ўрни яратилади

21:40 / 12.08.2025

Илгари Бухорода иқтисодиёти саноқли тармоқлар билан чекланган эди. Сўнгги саккиз йилда вилоятга 8 миллиард доллардан ортиқ инвестиция жалб этилиб, иқтисодиёт таркиби кенгайди. Биргина саноат соҳасида 6 мингта янги корхона очилди. Саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажми 6 баробардан зиёд ошди.

Туризм инфратузилмаси яхшиланиб, янги масканлар ташкил этилди. Нуфузли меҳмонхона брендлари кириб келди. Йиллик сайёҳлар сони 1 миллион 700 минг нафарга етди.

Ўзбекистон Президентининг 2024 йил 5 декабрдаги қарори билан Бухоро вилоятида саноат ва хизмат кўрсатиш соҳасини ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар белгиланган эди. Натижада жорий йил 6 ойда саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш 7,3 фоизга ошди. 198 та янги саноат корхонаси ташкил топди. Ялпи ҳудудий маҳсулот ҳажми 6,4 фоизга ўсди.

Ўзбекистон раҳбари ташаббусига мувофиқ тузилган “Ислоҳотлар штаби” Бухорода ҳам қўшимча имкониятларни юзага чиқармоқда. Тақдимотда мутасаддилар ана шундай янги лойиҳалар тўғрисида ахборот берди.

Масалан, туркиялик тадбиркорлар Пешку туманида графит қазиб олиш ва қайта ишлашга қизиқиш билдирган. Ветнам компанияси замонавий турар жой, Ҳиндистон корхонаси жарроҳлик маркази қуришни режалаштирган. 217 гектар майдонда 260 та лойиҳани амалга ошириб, 10 мингдан ортиқ янги иш ўрни яратиш мўлжалланган.

Умуман, вилоятда 1 миллиард 700 миллион долларлик 21 та янги лойиҳа шакллантирилган. Уларнинг натижасида 32 минг иш ўрни, 180 миллион долларлик экспорт имконияти очилиши кўзда тутилган.

Президент ҳудуд иқтисодиётини ривожлантириш ва аҳоли бандлигини таъминлаш бўйича қўшимча имкониятларни кўрсатиб ўтди.

Хусусан, Пешку туманида аҳолига ижарага берилган ерларда арзон иссиқхоналар қуриб, экспортбоп экинлар етиштириш йўлга қўйилган. Бу тажрибани оммалаштириб, вилоят бўйича қўшимча 5 минг хонадонда шундай иссиқхоналар ташкил этиш вазифаси қўйилди.

Шофиркон, Ғиждувон, Пешку ва Бухоро туманларидаги 10 минг гектарда узум, Вобкент, Ғиждувон, Жондор, Ромитан ва Когонда 5 минг гектарда ўрик, гилос, анжир каби экспортбоп мева боғларини барпо қилиш бўйича топшириқ берилди.

Бухоронинг қадим зиёратгоҳлари машҳур. Лекин сайёҳларни кўп вақт олиб қоладиган йирик мажмуалар йўқ. Хорижлик инвесторларни жалб этиб, савдо ва кўнгилочар парк очиш зарурлиги кўрсатиб ўтилди.

Яна бир катта йўналиш – саноат. Вилоятда 2 та йирик нефть-газ корхонаси бор, яна бири барпо этиляпти, 10 та йирик қуёш ва шамол станциялари қурилиши жадаллашган. Бу мажмуалар атрофида кичик-кичик корхоналарни жойлаштириб, инвестиция, саноат ва экспорт ҳажмини ошириш мумкинлиги айтилди.

Бухоро вилояти ва туман ҳокимлари аҳоли учун даромад манбаларини кўпайтириб, камбағаллик ва ишсизликни камайтириш бўйича режаларини баён қилди.

 



														
														Кўп қаватли уйларда тозалаш ва хизмат кўрсатиш талаблари кучайтирилди

Кўп қаватли уйларда тозалаш ва хизмат кўрсатиш талаблари кучайтирилди

Ministry of Justice of Uzbekistan кўп квартирали уйларни сақлаш ва улардан фойдаланиш қоидаларини (29 апрель, 2026 йил) давл…
16:51 / 30.04.2026

														
														Чирчиқда профилактика инспекторига нисбатан жиноят иши қўзғатилди

Чирчиқда профилактика инспекторига нисбатан жиноят иши қўзғатилди

Ҳозирда унга нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
16:47 / 30.04.2026

														
														1 май куни учун об-ҳаво маълумоти

1 май куни учун об-ҳаво маълумоти

Тошкент шаҳрида ҳаво ўзгарувчан бўлади, кечқурун қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин.
16:19 / 30.04.2026

														
														Апрелда сўм курси мустаҳкамланди

Апрелда сўм курси мустаҳкамланди

2026 йил апрель ойида АҚШ долларининг сўмга нисбатан расмий курси 1,9 фоизга пасайди. Ой давомида валюта курсининг ўртача ку…
14:22 / 30.04.2026

														
														Ўзбекистон ва Чехия ўртасида қатор муҳим битимлар имзоланди

Ўзбекистон ва Чехия ўртасида қатор муҳим битимлар имзоланди

30 апрель куни Тошкент шаҳрида ўтказилган музокаралар якунида Шавкат Мирзиёев ва Андрей Бабиш Кенгайтирилган ҳамкорликни илг…
14:16 / 30.04.2026

														
														Кўксаройда Чехия Бош вазирини расмий кутиб олиш маросими бўлиб ўтди

Кўксаройда Чехия Бош вазирини расмий кутиб олиш маросими бўлиб ўтди

Андреж Бабиш 30 апрель куни расмий ташриф билан Ўзбекистонга келди ва Кўксарой қароргоҳида тантанали кутиб олинди.
12:09 / 30.04.2026

														
														Ўзбекистон матбуот эркинлиги рейтингида 147-ўринни эгаллад

Ўзбекистон матбуот эркинлиги рейтингида 147-ўринни эгаллад

Reporters Without Borders томонидан эълон қилинган 2026-йилги Жаҳон матбуот эркинлиги индексига кўра, Ўзбекистон 180 давлат …
11:48 / 30.04.2026

														
														Чилонзорда йўлнинг бир қисми таъмир сабаб вақтинча ёпилди

Чилонзорда йўлнинг бир қисми таъмир сабаб вақтинча ёпилди

Тошкент шаҳрининг Чилонзор туманида жойлашган Бунёдкор ва Чопонота кўчалари кесишмасидаги йўл ўтказгичда жорий таъмирлаш ишл…
10:04 / 30.04.2026

														
														Саида Мирзиёева: Тошкент театрларида янгиланиш бошланади

Саида Мирзиёева: Тошкент театрларида янгиланиш бошланади

Тошкентдаги театрлар доимо ижодий ҳаёт маркази бўлиб келган. Бироқ айни пайтда пойтахтдаги кўплаб театрларнинг моддий-техник…
09:51 / 30.04.2026

														
														Қарийб 13 кг “опий” ноқонуний айланишдан тўхтатиб қолинди

Қарийб 13 кг “опий” ноқонуний айланишдан тўхтатиб қолинди

Давлат хавфсизлик хизмати ҳамда божхона органлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирлар натижасида йирик миқдордаги гиёҳв…
09:19 / 30.04.2026

Бу ҳам қизиқ

Трамп: Исроил Ливан бўйича аниқ зарбалар бериши керак

Трамп: Исроил Ливан бўйича аниқ зарбалар бериши керак

Доналд Трамп Исроил бош вазири Бенямин Нетаняҳуга Ливанга зарбалар масаласида эҳтиёткор ва аниқ нишонли ҳаракат қилишни тавс…
10:25 / 30.04.2026
Трамп ва Путин телефон орқали мулоқот қилди

Трамп ва Путин телефон орқали мулоқот қилди

АҚШ президенти Доналд Трамп ва Россия раҳбари Владимир Путин ўртасида телефон орқали мулоқот бўлиб ўтди. Суҳбат бир ярим соа…
09:39 / 30.04.2026
Ҳусановнинг трансфер нархи 100 млн еврога ошади

Ҳусановнинг трансфер нархи 100 млн еврога ошади

Абдуқодир Ҳусановнинг барқарор ўйинлари унинг трансфер қийматини оширмоқда. Transfermarkt уни 35 млн еврога баҳолаган бўлса,…
15:33 / 30.04.2026
Саида Мирзиёева: Тошкент театрларида янгиланиш бошланади

Саида Мирзиёева: Тошкент театрларида янгиланиш бошланади

Тошкентдаги театрлар доимо ижодий ҳаёт маркази бўлиб келган. Бироқ айни пайтда пойтахтдаги кўплаб театрларнинг моддий-техник…
09:51 / 30.04.2026
30 апрель куни Ўзбекистон бўйлаб ҳаво асосан ўзгарувчан бўлади.

30 апрель куни Ўзбекистон бўйлаб ҳаво асосан ўзгарувчан бўлади.

Кўпчилик ҳудудларда ёғингарчилик кутилмайди, аммо айрим вилоятларда қисқа муддатли ёмғир ва момақалдироқ кузатилиши мумкин.
22:19 / 29.04.2026
Ўзбекистон терма жамоаси жамоавий рапид ва блиц бўйича жаҳон чемпионатида иштирок этади

Ўзбекистон терма жамоаси жамоавий рапид ва блиц бўйича жаҳон чемпионатида иштирок этади

Таркибдан Жавоҳир Синдаров ва Нодирбек Абдусатторов ҳам ўрин олган.
17:06 / 30.04.2026
Қарийб 13 кг “опий” ноқонуний айланишдан тўхтатиб қолинди

Қарийб 13 кг “опий” ноқонуний айланишдан тўхтатиб қолинди

Давлат хавфсизлик хизмати ҳамда божхона органлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирлар натижасида йирик миқдордаги гиёҳв…
09:19 / 30.04.2026
Кўксаройда Чехия Бош вазирини расмий кутиб олиш маросими бўлиб ўтди

Кўксаройда Чехия Бош вазирини расмий кутиб олиш маросими бўлиб ўтди

Андреж Бабиш 30 апрель куни расмий ташриф билан Ўзбекистонга келди ва Кўксарой қароргоҳида тантанали кутиб олинди.
12:09 / 30.04.2026
Киберхавфсизлик маркази ходимларининг маълумотлари ўғирландими?

Киберхавфсизлик маркази ходимларининг маълумотлари ўғирландими?

Ижтимоий тармоқларда Ўзбекистондаги Киберхавфсизлик маркази ДУК ходимларининг шахсий маълумотлари сиздирилгани ва сотувга қў…
11:17 / 29.04.2026
Марказий банк асосий ставкани 14 фоиз даражасида ўзгаришсиз қолдирди

Марказий банк асосий ставкани 14 фоиз даражасида ўзгаришсиз қолдирди

Марказий банк бошқаруви 2026 йил 29 апрель куни бўлиб ўтган йиғилишда асосий ставкани 14 фоиз даражасида ўзгаришсиз сақлашга…
11:29 / 29.04.2026

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!