Дам олиш кунлари криптовалюта бозорлари учун кескин пасайиш билан бошланди. Кун давомида деярли 18 фоизгача пасайиш кузатилган Bitcoin 45 минг долларча тушиб кетди.
Кеча кечқурун Bitcoin курси 57 минг АҚШ доллари қийматидан туша бошлади. Эрталабки 4:00 атрофида 53 минг АҚШ доллари бўлган криптовалюта кескин тушиб, 45 минг АҚШ долларини кўрсатмоқда.
Бошқа машҳур криптовалюта бўлмиш Ethereum'нинг нархи 3,7 минг АҚШ доллари бўлди, бундан ташқари унинг курси 18 фоизга пасайди.
Бу ҳолат Илон Маск қўллаб-қувватлайдиган Dogecoin криптовалютаси бир кунда 26 фоизга арзонлашди, Shiba Inu'нинг курси эса нақ 20 фоизга тушди.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!