Ўзбекистон спорт гимнастикасининг афсонаси Оксана Чусовитинанинг Токио олимпиадасида иштирок этган спорт либоси Швейцариянинг Лозанна шаҳридаги «Олимпия» музейидан жой олди.
Қайд этиш мумкин, Халқаро олимпия қўмитасининг муҳим бўғини бўлган мазкур музейга ҳар йили 250 мингдан зиёд сайёҳ ташриф буюради.
У ерда олимпия ҳаракатига оид минглаб экспонатлар, тарихий ҳужжатлар, рамзлар мавжуд бўлиб, унда Ўзбекистон спортига дахлдор бир қатор осори-атиқалар ҳам сақланмоқда.
Жумладан, 2005-2006 йиллар мобайнида ушбу музейда бир йиллик кураш кўргазмаси ташкил этилган бўлиб, ҳозирда ушбу музейда миллий спортимизга тааллуқли бир нечта экспонатлар, кураш яктаклари, халқ ҳунармандчилигига оид анжомлар сақланмоқда.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!