Давлат хавфсизлик хизмати ҳамда Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирлар давомида бир нечта мансабдор шахсларнинг ноқонуний ҳаракатларига чек қўйилди.
Аниқланишича, Давлат активларини бошқариш агентлигининг Андижон вилояти ҳудудий бошқармаси бош мутахассиси тадбиркорга суд қарорини унинг фойдасига ҳал қилиб бериш эвазига 15 минг АҚШ доллари талаб қилган. У пулни учинчи шахс орқали олаётган вақтида ушланган.
Яна бир ҳолатда “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖнинг Андижон ҳудудий филиали муҳандиси тадбиркорнинг шоли қуритиш цехида аниқланган электрдан ноқонуний фойдаланиш ҳолати бўйича ҳисобланган 650 миллион сўмлик зарарни камайтириб бериш эвазига 15 минг доллар сўраган. У 10 минг доллар олаётганида қўлга олинган.
Шунингдек, туманлардан бирининг Кадастр бўлими бошлиғи фуқарога уй-жой ва деҳқон хўжалиги учун ер ажратиб бериш эвазига 3 минг доллар олгани аниқланган. Мансабдор шахс ер ажратилгани ҳақида сохта ҳужжат ҳам расмийлаштириб берган.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!