Эрондан 41 нафар Ўзбекистон фуқароси Туркманистон орқали транзит йўли билан ватанга қайтарилди. Бу ҳақда “Дунё” ахборот агентлиги хабар берди.
Маълум қилинишича, Ўзбекистоннинг Ашхобод ва Теҳрондаги дипломатик ваколатхоналари Туркманистоннинг тегишли идоралари билан ҳамкорликда виза ва транспорт-логистика масалаларини тезкор ҳал қилган. Фуқаролар Сарахс–Серахс ва Гаудан–Бажгиран чегара пунктларида кутиб олиниб, дипломатик ходимлар кузатувида хавфсиз тарзда мамлакатга етказилган.
Дипломатик ваколатхоналар ҳеч бир фуқаро ёрдамсиз қолмаслигини таъкидлаб, ватандошларни қайтариш ишлари давом этишини билдирди.
Эслатиб ўтамиз, март ойида ҳам Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги Эрондан Туркманистон орқали қайтаётган фуқароларга ёрдам кўрсатилаётганини маълум қилган эди. Ўшанда чегара пунктлари фаолияти тикланиб, 13 нафар фуқаро ватанга қайтарилганди.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!