Узоқ йиллар давомида чекка ҳудуд аҳолиси ягона тиббий маскан сифатида фойдаланиб келган Ургут туманидаги 21-сонли оилавий поликлиника тўлиқ реконструкция қилинди.
1972 йилда қурилган ушбу муассаса туманнинг “Баҳрин” маҳалласида жойлашган бўлиб, 16 та қишлоқ — 13 мингдан ортиқ аҳоли учун ягона тиббий хизмат маркази ҳисобланади. Бино ярим асрдан ортиқ вақт давомида капитал таъмир кўрмаган.
Вақт ўтиши билан бинoning ҳолати ёмонлашган: деворлар зах босган, ойналар хиралашган, томдан сув ўтган. Шундай оғир шароитларда ҳам шифокорлар беморларни қабул қилиб келган.
2025 йил декабрь ойида ушбу ҳолат Президент Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева томонидан жойига чиқиб ўрганилган.
Президент Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан соғлиқни сақлаш тизимини модернизация қилиш доирасида мазкур поликлиника тўлиқ янгиланди. Қўшимча корпус қурилди, 20 ўринли янги туғруқ бўлими ташкил этилди.
Эндиликда аҳоли замонавий, ёруғ ва қулай шароитларда тиббий хизматлардан фойдаланмоқда. Мутахассислар фикрича, бу лойиҳа чекка ҳудудларда соғлиқни сақлаш инфратузилмасини яхшилашга қаратилган изчил ислоҳотларнинг амалий натижасидир.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!