Сурхондарё вилояти ва Тошкент шаҳрида ўтказилган тезкор тадбирлар давомида 2,5 килограммдан ортиқ опий ҳамда қарийб 3 килограмм кўкнор бошоқлари мусодара қилинди. Бу ҳақда Давлат хавфсизлик хизмати хабар берди. Маълум қилинишича, Термиз туманидаги Ўзбекистон—Афғонистон давлат чегараси орқали номаълум шахслар ташлаб кетган умумий оғирлиги 2 кг 562 грамм бўлган опий гиёҳвандлик воситаси аниқланиб, олиб қўйилган.
Мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, гиёҳвандлик воситасининг эгаларини аниқлаш бўйича тезкор-қидирув тадбирлари давом эттирилмоқда. Яна бир тезкор тадбирда эса Тошкент шаҳрининг Чилонзор туманида яшовчи 1974 йилда туғилган фуқаронинг хонадонидан 2 кг 930 грамм кўкнор бошоқлари топилиб, процессуал тартибда мусодара қилинган. Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан дастлабки суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!