Электр энергияси тарифлари ошиши ортидан Ўзбекистонда қуёш панелларига қизиқиш янада кучайди. Мутахассислар фикрича, тўғри танланган тизим электр харажатларини сезиларли камайтириши ва бир неча йил ичида сарфланган маблағни қоплаши мумкин. Маълумотларга кўра, Ўзбекистон шароитида 1 кВт қувватли қуёш фотоэлектр тизими йилига ўртача 1350–1650 кВт/соат электр энергияси ишлаб чиқаради. Бозорда 1 кВт қувватли он-грид (аккумуляторсиз) тизимни ўрнатиш ўртача 4–4,5 млн сўм, гибрид ёки офф-грид тизимлар эса 6–7 млн сўм атрофида баҳоланмоқда.
Энг кўп талаб қилинадиган 5 кВт қувватли тизим 4–6 кишилик оиланинг кундалик эҳтиёжини қоплай олади. Унинг қиймати: Он-грид — 20–25 млн сўм; Гибрид — 30–35 млн сўм. Электр истеъмоли юқори бўлган хонадонлар учун мўлжалланган 10 кВт қувватли тизимлар эса: Он-грид — 40–45 млн сўм; Гибрид — 60–70 млн сўм, юқори сифатли аккумуляторлар билан эса 85–90 млн сўмгача етиши мумкин. Мутахассислар таъкидлашича, электр истеъмоли юқори бўлган хонадонларда қуёш панеллари сарфланган инвеститсияни бир неча йил ичида қоплаб, кейинги йилларда эса электр харажатларини тежаш ҳисобига иқтисодий самара беради.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!