Президент Шавкат Мирзиёев раислигидаги видеоселектор йиғилишида Сергели туманидаги айрим мактаблар қувватидан 1,5–2 баробар ортиқ юклама билан ишлаётгани қайд этилди. Шу боис ўқувчи сиғимини икки баробар ошириш имконини берадиган янги типдаги мактаблар қуриш таклиф қилинди. Янги лойиҳага кўра, спорт зали, ошхона ва устахоналар ертўлада, синф хоналари эса юқори қаватларда жойлашади. Жорий йилда Тошкентнинг ҳар бир туманида биттадан мактаб ва боғчада ушбу тажриба йўлга қўйилади.
Йиғилишда пойтахтда салқин микроиқлим яратиш мақсадида 12 та сунъий кўл барпо этилиши, шундан 3 таси Сергелининг Қўшқўрғон, Султонобод ва Фароғатли маҳаллаларида ташкил этилиши маълум қилинди. Шунингдек, “Жўн” канали бўйида сайилгоҳ ва саломатлик йўлаклари барпо этилиб, Чирчиқ дарёси бўйида қўшимча 300 гектар яшил ҳудуд, пиёдалар ва велосипед йўлаклари ташкил этилади.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!