Ўзбекистонда давлат тиббиёт муассасаларида камида 15 йил ишлаган тиббиёт ва фарматсевтика ходимларига ипотека асосида харид қилинадиган уй-жойнинг бошланғич бадали учун субсидия ажратилади. Мазкур тартиб Вазирлар Маҳкамасининг 4-июлдан кучга кирган қарори билан тасдиқланди. Унга кўра, давлат тиббиёт муассасаларида узоқ йиллар фаолият юритган ходимларнинг ипотека асосида уй-жой сотиб олишида дастлабки бадалнинг бир қисми давлат томонидан қоплаб берилади. Аввалроқ Президент қарори билан ушбу тоифадаги ходимлар учун уй-жой бошланғич тўловининг 25 фоизини қоплаб бериш белгиланган эди. Субсидия олиш учун фуқаролар Давлат хизматлари маркази ёки мй.гов.уз портали орқали мурожаат қилиши мумкин. Ариза кўриб чиқилганда талабгорнинг айни пайтда давлат тиббиёт муассасасида ишлаётгани ҳамда камида 15 йиллик иш стажига эгалиги текширилади.
Шунингдек, субсидия бир оилага фақат бир марта (эр ёки хотиндан бирига) ажратилади. Талабгор яшаш жойидан қатъи назар, дастур доирасида исталган ҳудуддаги бирламчи бозордан ипотека кредити асосида уй-жой харид қилиши мумкин. Қуйидаги ҳолатларда субсидия ажратиш рад этилади: аризада кўрсатилган маълумотлар белгиланган мезонларга мос келмаса; нотўғри ёки сохта маълумотлар тақдим этилган бўлса.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!