Ушбу тизимга кўра, давлат ер участкасидан фойдаланиш ҳуқуқини аукционга чиқаради, лойиҳа ҳужжатлари ва зарур инфратузилмани тайёрлайди, қолган ишларни эса тадбиркорлар амалга оширади.
Таъкидланишича, Сергели туманида метро линиясининг яна 8,5 километрлик қисмида шундай лойиҳалар якунига етказилса, 137 та савдо ва сервис объекти ташкил этилиб, 1–1,5 мингта янги иш ўрни яратилади. Натижада туман бюджетига йилига қўшимча 20–25 миллиард сўм тушум келиб тушади.
Умуман олганда, ер усти метро линиясининг Яшнобод, Сергели ва Янгиҳаёт туманлари орқали ўтган 23 километрлик қисмида ҳам шундай лойиҳалар амалга оширилса, яна 400 нафар тадбиркор ўз бизнесини йўлга қўйиши ва 3 мингта янги иш ўрни яратилиши мумкин.
Йиғилишда ер участкаларини қурилишга рухсатномаси, архитектура-режалаштириш топшириғи ҳамда лойиҳа ҳужжатлари билан бирга тайёр пакет кўринишида аукционга чиқариш бўйича Сергелида янги тажриба йўлга қўйилгани қайд этилди.
Хусусан, илк бор Янги Бунёдобод маҳалласида 70 сотих ер майдони уй-жой қуриш учун янги ёндашув асосида аукционга қўйилди. Бошланғич нархи 14 миллиард сўм бўлган ушбу ер участкаси 40 миллиард сўмга сотилди.
Энг муҳими, ер участкасини харид қилган тадбиркор аукцион якунланган куннинг ўзидаёқ қурилиш ишларини бошлади. Аввал бундай жараёнларда ҳужжатларни келишиш бир йилгача вақт оларди. Президентимиз ушбу тажрибани нафақат ер участкаларини, балки сотувга қўйилаётган давлат объектлари ва саноат зоналарини аукцион орқали реализация қилиш амалиётида ҳам кенг жорий этиш зарурлигини таъкидлади.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!