У узоқ умр кўриш сирини мунтазам сайр қилиш билан боғлайди.
Англиялик Мерсисайдлик Жон Тиннисвуд дунёдаги энг кекса одамга айланди.
5 апрель куни 111 ёшу 223 кунлик бўлган эркак ўзининг узоқ умр кўришини жума кунлари балиқ ва чипс истеъмол қилгани ва ёшлигида мунтазам равишда сайр қилгани билан боғлайди.
Тиннисвуд ҳозир Саутпортдаги қариялар уйида яшайди.
Эслатиб ўтамиз, ер юзидаги энг кекса одам унвонининг аввалги соҳиби венесуелалик Перес Мора сешанба куни 114 ёшида вафот этганди. Шундан сўнг 4 апрель куни Жон Тиннисвудга Гиннеснинг рекордлар китоби сертификати топширилди.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!