Владивостокда оғир аҳволда қолган ўзбекистонлик аёл ва фарзанди ватанга қайтарилди
Россиянинг Владивосток шаҳрида оғир ижтимоий аҳволда қолган Ўзбекистон фуқароси ва унинг вояга етмаган фарзанди Ўзбекистонга қайтарилди. Бу ҳақда “Дунё” ахборот агентлиги маълум қилди.
Маълум қилинишича, Ўзбекистоннинг Владивосток шаҳридаги Бош консулхонасига мурожаат қилган фуқаро вақтинчалик яшаш жойи ва тирикчилик учун маблағи қолмагани сабабли ватанга қайтишда ёрдам сўраган.
Шундан сўнг Бош консулхона Миграция агентлиги билан ҳамкорликда зарур ташкилий ва дипломатик чораларни кўрган. Фуқаронинг оғир ижтимоий аҳволи инобатга олиниб, Миграция агентлиги жамғармаси маблағлари ҳисобидан “Владивосток – Тошкент” йўналишига авиачипталар харид қилинган.
Барча зарур ҳужжатлар расмийлаштирилиб, кузатув ишлари якунлангач, фуқаро ва унинг вояга етмаган фарзанди Владивостокдан жўнатилиб, Ўзбекистонга соғ-саломат қайтарилган.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!