Тошкентнинг 4 та кириш қисмида рамзий дарвозалар қурилади
Президент қарорига кўра, 2027 йил охиригача Тошкент шаҳрининг 4 та асосий кириш қисмида рамзий дарвозалар барпо этилади.
Лойиҳа туристлар оқимини ошириш ва пойтахтнинг замонавий қиёфасини янада яхшилаш мақсадида амалга оширилади.
Рамзий дарвозалар қуйидаги кириш постларида қурилади:
Рўҳат;
Бектемир;
Эркин;
Уч қаҳрамон.
Мазкур лойиҳа учун Тошкент шаҳар ҳокимлиги, Туризм қўмитаси ҳамда Маданий мерос агентлиги масъул этиб белгиланган.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!