Қирғизистонда президентлик сайлови санаси маълум бўлди
Қирғизистонда навбатдаги президентлик сайлови 2027 йил 27 январь куни бўлиб ўтади. Мамлакатда сайловлар эндиликда якшанба эмас, чоршанба кунлари ўтказилади.
Мазкур ўзгариш президент Садир Жапаров имзолаган қонунга мувофиқ кучга кирди. Унга кўра, президент сайлови давлат раҳбарининг ваколат муддати тугайдиган йилнинг январь ойидаги тўртинчи чоршанба куни ўтказилади.
Шунингдек, Жўқорғи Кенеш депутатлари сайлови ҳам амалдаги чақириқ ваколат муддати якунланадиган ойнинг чоршанба кунига белгиланди.
Янги тартиб асосида Қирғизистондаги навбатдаги президентлик сайлови 2027 йил 27 январь куни бўлиб ўтади.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!