Uzbek Gift Contest танловига аризалар қабул қилинмоқда
Туризм қўмитаси, “Ҳунарманд” уюшмаси ҳамда Бадиий академия ҳамкорлигида миллий ҳунармандчилик маҳсулотларини замонавий туристик сувенир сифатида оммалаштиришга қаратилган “Узбек Gift Contest” кўрик-танлови эълон қилинди.
Танловда дизайнерлар, рассомлар, ижодкор ёшлар ҳамда “Ҳунарманд” уюшмаси аъзолари иштирок этиши мумкин. Ғолиб деб топилган ҳар бир иштирокчи 5 миллион сўм пул мукофоти билан тақдирланади.
Рўйхатдан ўтиш:
Дизайнерлар учун — https://forms.gle/ac9gqAeHZLKoHaRa8
Ҳунармандлар учун — https://forms.gle/MQ6XX6og9jjJVNKp7
Аризалар:
1-босқич учун — 16 августгача;
2-босқич учун — 20 сентябргача қабул қилинади.
Танловнинг асосий мақсади ҳудудлардаги ижодкорлар салоҳиятини қўллаб-қувватлаш, миллий ҳунармандчилик маҳсулотларини замонавий туристик совғага айлантириш ҳамда сайёҳлар учун ихчам, сифатли ва ҳамёнбоп сувенирлар яратишни рағбатлантиришдан иборат.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!