$
12117.35 UZS
-11.98
149.49 UZS
0.32
14069.46 UZS
7.93
31° Кечаси 18°

ДХХ: “Фарғона, Тошкент ва Сурхондарё вилоятларида коррупцион ҳолатлар аниқланди”

22:55 / 05.09.2025

Жорий йилнинг январь ойида Фарғона вилояти Фурқат туманидаги “Ёшлар кичик саноат зонаси” ҳудудидан маҳаллий масъулияти чекланган жамиятга қурилиш материаллари ишлаб чиқариш мақсадида узоқ муддатга 22 сотих ер майдони ижарага берилган.

Лекин, муқаддам судланган МЧЖ раҳбари сотиш ҳуқуқи бўлмаса-да, ушбу ер майдонини харидорга 52 минг АҚШ долларига сотишга келишиб ҳамда вилоят ҳокимлиги ҳузуридаги “Кичик саноат зоналарини бошқариш дирекцияси”да ишловчи таниши орқали унинг номига хусусийлаштириб бериши эвазига 15 минг АҚШ доллари, жами 67 минг АҚШ доллари талаб қилган.

Давлат хавфсизлик хизмати, Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ва Ички ишлар органлари ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда Фарғона вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги “Кичик саноат зоналарини бошқариш дирекцияси”нинг Фурқат тумани бўйича етакчи мутахассиси МЧЖ раҳбари билан бирга 15 минг АҚШ долларини олган вақтларида ашёвий далиллар билан ушланди.

Ҳозирда мазкур шахсларга нисбатан Жиноят Кодексининг 25, 168-моддаси 3-қисми “А, “В”бандлари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда эса Тошкент вилояти Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги бош бошқармаси юрисконсульти вилоят маъмурий судининг апелляция инстанциясида кўриб чиқилаётган маъмурий ишни мансабдор танишлари орқали Бўка туманида аҳолига хизмат кўрсатувчи МЧЖ таъсисчиси фойдасига ижобий ҳал қилиб бериш эвазига 15 минг АҚШ доллари олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.

Ҳолат юзасидан юрисконсультга нисбатан Жиноят Кодексининг 168-моддаси 3-қисми “А” банди ва 28, 211-моддаси 2-қисми “Б” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, “қамоқ” эҳтиёт чораси қўлланилди. Бу каби қонун бузилиши ҳолати Сурхондарё вилоятида ҳам қайд этилиб, унда Шўрчи тумани давлат солиқ инспекциясининг солиқ инспектори хизмат мавқеидан фойдаланган ҳолда 1999 йилда туғилган фуқаро билан ўзаро тил бириктириб, маҳаллий тадбиркорга тегишли бўлган МЧЖнинг 19 млн. 400 минг сўмлик солиқ қарздорлигини сўндириб бериш эвазига 8 млн. сўм талаб қилишган.

Давлат хавфсизлик хизмати, Прокуратура ва Ички ишлар органлари ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда, дастлаб 1999 йилда туғилган фуқаро сўралган пул маблағини олган вақтида ушланди.

Сўнгра тезкор тадбир давом эттирилиб, ушбу фуқародан 6 млн. сўмни учинчи шахс орқали олган вақтида солиқ инспекторининг ноқонуний ҳаракатига чек қўйилди.

Ҳозирда солиқ инспекторига нисбатан Жиноят Кодексининг 168-моддаси 3-қисми “В” банди ва 210-моддаси 2-қисми “В” банди билан, унинг жиноий шериги бўлган фуқарога эса Жиноят Кодексининг 28,168-моддаси 3-қисми “В” банди ва 212-моддаси 3-қисми “А” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилди.

Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.



														
														Эндиликда камера ва радарлар орқали ҳам жарима баллари ҳисобланади

Эндиликда камера ва радарлар орқали ҳам жарима баллари ҳисобланади

Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 25 октябрда қабул қилинган 676-сонли қарорига мувофиқ, 2026 йил 1 апрелдан бошлаб…
16:00 / 27.10.2025

														
														28 октябрь куни кутилаётган об-ҳаво маълумоти

28 октябрь куни кутилаётган об-ҳаво маълумоти

28 октябрь куни Тошкентда ҳаво ўзгарувчан бўлади, кунинг иккинчи ярмида бироз ёмғир ёғиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўз…
15:15 / 27.10.2025

														
														Мопед ва скутер бошқариш учун гувоҳнома олиш тартиби осонлашади

Мопед ва скутер бошқариш учун гувоҳнома олиш тартиби осонлашади

Ўзбекистонда 2026 йил 1 январдан эътиборан “А1” тоифадаги ҳайдовчилик гувоҳномаси жорий этилади. Бу ҳақда ҳукумат қарори қаб…
13:09 / 27.10.2025

														
														Президент Шавкат Мирзиёевнинг шу ҳафтадаги иш режаси эълон қилинди

Президент Шавкат Мирзиёевнинг шу ҳафтадаги иш режаси эълон қилинди

Ўзбекистон президенти матбуот котиби Шерзод Асадов давлат раҳбарининг ҳафталик иш режасидан ўрин олган тадбирлар ҳақида маъл…
12:35 / 27.10.2025

														
														Ўзбекистонга 9 ойда 8,6 млн нафар турист ташриф буюрди

Ўзбекистонга 9 ойда 8,6 млн нафар турист ташриф буюрди

Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2025 йилнинг январь-сентябрь ойларида жами қарийб 8,6 млн нафар чет эл фуқар…
12:17 / 27.10.2025

														
														Ўзбекистон сунъий интеллект инфратузилмасини ривожлантиришга 1 млрд доллардан ортиқ инвестициялар жалб қилинади

Ўзбекистон сунъий интеллект инфратузилмасини ривожлантиришга 1 млрд доллардан ортиқ инвестициялар жалб қилинади

Сунъий интеллект технологияларини янада ривожлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент фармони қабул қили…
11:18 / 27.10.2025

														
														Оғир атлетикачи Акбар Жўраевга автомобиль совға қилинди

Оғир атлетикачи Акбар Жўраевга автомобиль совға қилинди

Спортчиларнинг мураббийларига ҳам пул мукофоти топширилди.
10:14 / 27.10.2025

														
														Зангиотадаги цехда катта ёнғин чиқди

Зангиотадаги цехда катта ёнғин чиқди

Бу ҳақда вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси хабар берди.
09:09 / 27.10.2025

														
														Жанубий Корея ва Словакияга ишга юбормоқчи бўлган фирибгарлар ушланди

Жанубий Корея ва Словакияга ишга юбормоқчи бўлган фирибгарлар ушланди

Ҳозирда ҳар икки ҳолат юзасидан қонунбузарларга нисбатан Жиноят Кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) 1-қисми билан жиноят и…
08:34 / 27.10.2025

														
														Ўзбекистон ташқи савдо айланмасидаги етакчи 10 давлат маълум қилинди

Ўзбекистон ташқи савдо айланмасидаги етакчи 10 давлат маълум қилинди

Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2025 йилнинг январь–сентябрь ойларида Ўзбекистоннинг ташқи савдо айланмаси ҳ…
17:10 / 26.10.2025

Бу ҳам қизиқ

Мирзиёевнинг тегишли фармони билан қатор ИИО ходимлари мукофотланди

Мирзиёевнинг тегишли фармони билан қатор ИИО ходимлари мукофотланди

25 октябрь – Ички ишлар органлари ходимлари куни муносабати билан бир гуруҳ ходимлар мукофотланди. Бу ҳақда Президент Шавкат…
17:25 / 25.10.2025
26 октябрь кунги об-ҳаво маълумоти

26 октябрь кунги об-ҳаво маълумоти

“Ўзгидромет” 26 октябрь, якшанба куни учун об-ҳаво прогнозини эълон қилди.
17:34 / 25.10.2025
28 октябрь куни кутилаётган об-ҳаво маълумоти

28 октябрь куни кутилаётган об-ҳаво маълумоти

28 октябрь куни Тошкентда ҳаво ўзгарувчан бўлади, кунинг иккинчи ярмида бироз ёмғир ёғиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўз…
15:15 / 27.10.2025
Россия Киевга навбатдаги ҳужумларни уюштирди

Россия Киевга навбатдаги ҳужумларни уюштирди

“Киевга берилган тунги зарбалар оқибатида 3 киши ҳалок бўлди, 29 киши жумладан 7 нафар бола жароҳатланди”, — деб хабар бермо…
12:41 / 26.10.2025
27 октябрь куни кутилаётган об-ҳаво маълумоти

27 октябрь куни кутилаётган об-ҳаво маълумоти

27 октябрь куни Тошкентда ҳаво бироз булутли, вақти-вақти билан ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди.  Шамол шарқдан 3…
16:00 / 26.10.2025
Луврдаги ўғирлик иши бўйича гумондорлар қўлга олинди

Луврдаги ўғирлик иши бўйича гумондорлар қўлга олинди

Париж прокурори Лор Бекконинг айтишича, гумондорлардан бири Парижнинг шимолида жойлашган Шарл де Голл аэропортида мамлакатни…
16:23 / 26.10.2025
Ўзбекистон ташқи савдо айланмасидаги етакчи 10 давлат маълум қилинди

Ўзбекистон ташқи савдо айланмасидаги етакчи 10 давлат маълум қилинди

Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2025 йилнинг январь–сентябрь ойларида Ўзбекистоннинг ташқи савдо айланмаси ҳ…
17:10 / 26.10.2025
Трамп реклама туфайли Канадага қўшимча бож солди

Трамп реклама туфайли Канадага қўшимча бож солди

Қўшимча 10 фоизлик бож “ҳозир тўлаётганларидан ташқари” қўлланади. Бу Канада билан савдо музокаралари тугаганидан атиги икки…
17:23 / 26.10.2025
Абдуқодир Ҳусанов Осиёнинг энг қиммат ҳимоячисига айланди

Абдуқодир Ҳусанов Осиёнинг энг қиммат ҳимоячисига айланди

Ўзбекистон терма жамоаси ва Англиянинг “Манчестер Сити” клуби ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусанов Transfermarkt порталига кўра Осиён…
16:30 / 27.10.2025
Россияда мушкул аҳволда қолган она ва унинг фарзандлари Ўзбекистонга қайтарилди

Россияда мушкул аҳволда қолган она ва унинг фарзандлари Ўзбекистонга қайтарилди

“Ўзбекистоннинг Қозондаги Бош консулхонаси саъй-ҳаракатлари билан Россиянинг Самара вилоятида мушкул аҳволда қолган Н.Т. ва …
10:43 / 26.10.2025

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!