Ижтимоий тармоқларда 15 ёшли бола уйлангани ҳақидаги видеолар кенг тарқалди. Мазкур ҳолат Болалар омбудсмани сўрови асосида ИИВ томонидан ўрганилмоқда.
Аниқланишича, видео Самарқанд вилояти Пастдарғом туманида яшовчи фуқаро Н.А. (1983 йилда туғилган эркак) ижтимоий тармоққа жойлаган. Видеодаги дастлабки кадрлар 2025 йил ноябрь ойида Пастдарғом тумани “Обид Нур”тўйхонасида бўлиб ўтган тўй маросимида тасвирга олинган бўлиб, гўёки келин-куйов бўлиб саҳнада ўтирган вояга етмаганлар билан боғлиқ кейинги кадрлар эса туманининг бошқа “Шомгул”тўйхонасида тасвирга олинганлиги аниқланган.
Маълум бўлишича, Н.А. икки алоҳида жойда олинган тасвирларни монтаж қилиб, ягона видеоролик шаклига келтирган ва уни обуначилар сонини ошириш мақсадида, пранк сифатида эълон қилган.
Ҳозирда ҳолат юзасидан Пастдарғом тумани ИИБ томонидан терговга қадар текширув олиб борилмоқда.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!