Самарқанд вилоятининг Паяриқ туманида аёл туғуруқхона олдида чақалоғини дунёга келтириб, ҳожатхонанинг чиқинди қутисига ташлаб кетди.
Маълумотларга кўра, Янги йил байрами арафасида Паяриқ тумани туғуруқ бўлимига мурожаат қилган аёл шифокорлардан ҳомиласини тушириш бўйича ёрдам сўраган. Бироқ улардан қониқарли жавоб ололмагач, фарзандини туғуруқхона ёнида дунёга келтириб, ҳожатхона чиқиндисига ташлаб кетган.
“Zamon.uz”нинг хабар қилишича, аёлнинг қилмиши кузатув камералари орқали аниқланиб, ҳолатга аниқлик киритилган. Чақалоқ эса ўлик ҳолда топилган.
Самарқанд вилоят ИИБ ахборот хизмати айни пайтда экспертиза тайинланганини, боланинг тирик туғилгани ёки ҳомила нобуд бўлиб, кейин туғилгани аниқланганидан сўнг жиноят иши масаласи ҳал этилишини билдирган.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!