“Манчестер Сити” дарвозабони Эдерсон Чемпионлар лигасида ғалаба қозонишни истаётганини айтди.
“Биз барчамиз шу мақсад сари ҳаракат қиляпмиз. Бу турнирнинг буюклиги ва унда иштирок этаётган жамоаларнинг савиясидан хабардормиз. Клуб Чемпионлар лигасида ўйнагани учун у Европанинг энг яхши жамоалари қаторига киради. Аммо фақат битта жамоа ғолиб бўлиши мумкин.
Биз ҳаммамиз бу совринни қўлга киритишни хоҳлаймиз. Биз ҳар доим ҳаракат қилдик, аммо ҳозирча бунга эриша олмадик. Бироқ, ҳар йили биз ғалабага яқинлашиб бормоқдамиз.
Кубок учун курашиш учун қаттиқ меҳнат қилишда давом этиш ва ҳар бир учрашувга бор эътиборни қаратиш керак. Бизнинг коллекциямизда ҳали мавжуд бўлмаган ягона совринни қўлга киритиш учун зарур маҳоратимиз бор”, – деди бразилиялик.
“Шаҳарликлар” Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичида “Севиля”, “Боруссия Дортмунд” ва “Копенгаген” билан ўйнайди.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!