Хабарингиз бор, Фаластин футбол ассоциацияси 2024 йилнинг май ойида Исроилни дисквалификация қилиш таклифини киритган эди. ФИФА эса бу масалани ўз кенгашининг навбатдан ташқари йиғилишида кўриб чиқишга ваъда бергани ҳақида маълум қилган эдик.
ESPN нашрининг хабар беришича, ФИФА бу масалани 2024 йилнинг 31 августигача кечиктиришга қарор қилган ва шу тариқа исроиллик футболчиларга Париждаги Олимпиадада қатнашиш имконини тақдим этган.
Маълумот учун, Исроилга қарши шикоятни Фаластиндан ташқари Осиё Футбол Конфедерацияси ҳам қўллаб-қувватлаган эди.
Эслатиб ўтамиз, 2022 йилнинг баҳорида ФИФА Россия терма жамоасини, шунингдек, Россиянинг барча клубларини ушбу ташкилот назоратидаги барча мусобақалардан четлаштиришга қарор қилган эди.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!