Шавкат Мирзиёев табрик йўллаганларга миннатдорлик билдирди
Президент Шавкат Мирзиёев таваллуд куни муносабати билан табрик йўллаган хорижий давлат ва ҳукумат раҳбарлари, халқаро ташкилотлар вакиллари ҳамда Ўзбекистон фуқароларига самимий миннатдорлик изҳор этди.
Давлат раҳбари табрик ва эзгу тилакларни кўпмиллатли Ўзбекистон халқига ҳамда мамлакатнинг халқаро майдондаги обрў-эътиборига билдирилган ҳурмат ифодаси сифатида қабул қилишини таъкидлади.
Шунингдек, президент Янги Ўзбекистонда амалга оширилаётган ислоҳотларни қўллаб-қувватлаётган барча ватандошларга ташаккур билдириб, юксак мақсадларга халқнинг фидокорона меҳнати билан эришилишига ишонч билдирди.
Эслатиб ўтамиз, Шавкат Мирзиёев таваллуд куни муносабати билан Россия, Хитой, Туркия, Италия, Жанубий Корея, Озарбайжон ҳамда Марказий Осиё давлатлари раҳбарлари табрик йўллаган эди.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!