Аномал иссиқда ёпилган боғча ходимларига иш ҳақи тўлиқ тўланади
Ўзбекистонда аномал иссиқ кунларда ёпилган боғча ходимларига иш ҳақи тўлиқ тўлаб берилади. Бу ҳақда Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги тегишли кўрсатма берган.
Кўрсатмага кўра, аномал иссиқ об-ҳаво шароити туфайли бекор туриб қолинган вақтга мутаносиб равишда ходимларга иш ҳақи тўлиқ тўланади. Боланинг боғчага келмаган кунлари учун ота-она тўлови ундирилмайди.
Болаларнинг электрон давомат маълумотлари ота-оналар тўловлари ҳамда қонунчиликда белгиланган бошқа ҳисоб-китобларни амалга ошириш учун ягона асос ҳисобланади.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!