Туркия Президенти Суриянинг ҳудудий яхлитлигини ҳимоя қилиш муҳим шарт эканини ва Сурия тақдири фақатгина сурияликлар томонидан ҳал қилиниши кераклигини билдирган.
“Кечадан бошлаб Сурияда ёруғ давр бошланди. Туркия бирон-бир давлатнинг ҳудуди ёки суверенитетига даъвогар эмас. Чегара ортидаги амалиётларимиз фақат ватанимиз ва фуқароларимизни террорчилик ҳужумларидан ҳимоя қилишга қаратилган. Курдистон Ишчилар партияси ва унинг Суриядаги бўлинмалари ёки ИШИДга ўхшаш террорчилар билан ҳеч қачон музокара ўтказилмайди. Сурия барча дини ва мазҳаблари билан сурияликларга тегишли. Суриянинг ҳудудий яхлитлиги асосий шарт бўлиши керак. Мамлакат тақдирига оид қарорларни ҳам сурияликларнинг ўзлари қабул қилади”, — деган Эрдўған халқига қилган мурожаатида.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!