“Ҳаво дарвозаси” 2027 йилнинг биринчи чорагида ишга туширилиши режалаштирилмоқда. Қайд этилишича, амалдаги аэропортнинг қуввати (соатига 400 нафар йўловчи) етарли эмаслиги сабабли, шаҳар ташқарисида — Бухоро тумани “Нометан” МФЙ ҳудудида янги аэропорт қурилмоқда.
Янги терминал соатига 1 200 нафар йўловчига хизмат кўрсатиш имкониятига эга бўлади. Аэропортда самолётлар учун 20 та тўхташ жойи, учта бурилиш йўлаги ҳамда битта магистраль йўл барпо этилади. Шу орқали ҳафтасига 100 тадан ортиқ авиарейсларни амалга ошириш режалаштирилган.
Шунингдек, янги аэропорт ишга тушиши билан бир йилда 17 мингдан ортиқ авиарейс амалга оширилиши ва 2,5–3 миллион нафар йўловчини ташиш имконияти яратилиши айтилмоқда.
Давлат-хусусий шериклик асосида амалга оширилаётган лойиҳанинг умумий қиймати 226 миллион АҚШ долларини ташкил этади.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!