Фарғона вилояти Бешариқ туманида Ички ишлар органи ходимига 3 000 АҚШ доллари пора таклиф қилган шахс қўлга олинди.
Бу ҳақда Фарғона вилояти ИИБ ахборот хизмати хабар берди.
Маълумотларга кўра֪, Наманган шаҳрида 1989 йил туғилган аёл Бешариқ туманига қарашли тергов бўлимига мурожаат қилиб, жиноят кодексининг 169-моддаси 3-қисми “А” банди билан айбдор деб топилиб, қамоққа олинган танишини озод қилиш ва ундаги айбловни олиб ташлаши учун 3 000 АҚШ доллари миқдорида пора таклиф қилган.
Ўтказилган тезкор тадбир давомида фуқаро ходимга 2100 АҚШ долларини пора тариқасида берган вақтда ушланиб, пуллар ашёвий далил сифатида олинган.
Мазкур ҳолат юзасидан жиноят кодексининг 211-моддаси, биринчи қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!